Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"НИКОҲ - ОИЛАНИНГ ТАМАЛ ТОШИ"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:01, кўрилди: 96

"НИКОҲ - ОИЛАНИНГ
ТАМАЛ ТОШИ"
Шу мавзудаги Боғонали махалласи фукаролари билан ўтказилган йиғилишда "Маҳалла"хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси мутахассиси Э.Нормуродова, 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси М.Маллаева, бош имом хатиб О.Назаров ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси Ф.Мустафоевалар никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, шаърий никоҳ, эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари тўғрисида маълумот берди.
- Оиланинг тинч-тотувлиги ва мустаҳкамлиги юрт фаровонлиги асосидир, - деди М.Маллаева ўз сўзида. - Инсон ҳаётини оиласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Икки инсоннинг ришталарини боғловчи кўприк никоҳдир. Оила кодексининг иккинчи бўлими Никоҳ мавзусига бағишланган бўлиб, шаърий тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Никоҳланувчиларнинг аризаси бир ой сўнг шахсан ўзлари иштирокида амалга оширилади. Никоҳ тузиш ихтиёрий, никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади. Оила кодексининг 15-моддасида қонуний никоҳга кириш ёши аёллар учун 17 ёш, эркаклар учун 18 ёш деб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар ҳақида батафсил келтириб ўтилган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:00, кўрилди: 77

ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ

Ошиқота маҳалласида тикув цехи ишга тушди. Тажрибали тикувчи Зебо Қорақулова бошқараётган ушбу цехда айни дамда 4 нафар тикувчи меҳнат қилаяпти.
- Тикув цехининг ишга тушганлиги айни муддао бўлди, - дейди бувим. - Олдин битта куйлак тиктириш учун туман марказига бориб келишга тўғри келган. Бугунги кунда эса ҳам арзон, ҳам ўзимиз истаган кийим-кечакларни айниқса, биздек кекса онахонлар учун маҳалламиз тикув цехида тайёрлаб беришаётганидан хурсандмиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ОРГАНИ ХОДИМЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:59, кўрилди: 84

ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ОРГАНИ ХОДИМЛАРИ
фуқаролар билан учрашди
Чархин ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июндаги суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолари ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги "Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш - барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти" мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Чархин ҳамда Улуғбек маҳаллалари фуқаролари иштирок этган мазкур йиғилишга суд ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, судловга оширилаётган ишлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилишда жиноий ишлар бўйича вилоят судининг судьяси З.Файзиев "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш асослари ва олдини олиш" ҳақида маъруза қилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ТАДБИРКОРЛИК ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИ"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:58, кўрилди: 75

"ТАДБИРКОРЛИК
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ
ГАРОВИ"
Туман маданият уйида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят Марказий банк ва барча тижорат банклари, вилоят савдо саноат палатаси ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси ҳамкорлигида тасдиқланган "Тадбиркорлик-жамият тараққиётининг гарови" лойиҳаси доирасида амалий ва тарғибот-тушунтириш тадбири бўлиб ўтди."ТАДБИРКОРЛИК ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИ"
Аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўзланган тадбирда маҳалла маслаҳатчилари, тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўналишда фаолият юритаётган ҳамда юритиш истагида мустақил иш бошлашни кўзлаган хотин-қизлар иштирок этишди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ИЖТИМОИЙ СОҲА

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:53, кўрилди: 91

ИЖТИМОИЙ СОҲА
ривожига барча масъул
Тиббиёт коллежида 23 июль куни маҳаллалар қошидаги нуронийлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича жамоатчилик асосида оқсоқол ўринбосари сифатида фаолият юритаётганларга ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ва маърифий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари ҳисобот берди. Қатнашчиларнинг савол-жавобларига бой тадбирдаги ҳисоботда қуйидагилар акс этди.
2017-2021–йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини" Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга ошириш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда Ҳаракатлар стратегиясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида тарғибот гуруҳи шакллантирилиб, туманимизнинг 16 та ҳудудида тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирлар тумандаги 4 та умумтаълим муассасаси, 10 та касб-ҳунар коллежи, 2 та мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилиб, уларда 3500 дан зиёд маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"…ҲУНАР КЎПГА ЕТКАЗАР"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:51, кўрилди: 71

"…ҲУНАР КЎПГА ЕТКАЗАР"
дея бежизга айтишмаган
Истиқлол шарофати билан аждодларимиздан мерос қадрият–ҳунармандчилик анъанага айланиб, сайқал топмоқда. Истеъдодли заминдошларимиз–қўли гул усталар томонидан сайқал топган амалий санъат намуналари юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар эътиборини тортиши тайин. Демак, оддий ҳунарманднинг меҳнати туфайли ҳам дунёда халқимиз маданиятини тарғиб этиш мумкин."…ҲУНАР КЎПГА ЕТКАЗАР"
- Биринчи Президентимизнинг 2010 йил 30 мартдаги "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган имтиёзлардан фойдаланиб, оилавий ҳунармандчиликни йўлга қўйдик, - дейди мирзатуплик Санобар Аннаева. - Касб-коримизга барака иниб, даромадимизга даромад қўшилди. Буюмларга чизган миллийлигимиз акс этган расмлар нафақат маҳаллий харидорларни, балки хорижий сайёҳларнинг ҳам эътиборини тортаяпти.
Айниқса, тери ва товоқларда қадриятларимиз акс этган сувенер идишлар совғабоплиги билан харидоргир. Бежизга "Билим кўкка етказар, ҳунар кўпга етказар" дейишмаган. Ижод намуналарим билан вилоят, республика ва бошқа давлатларда ўтказиладиган кўргазмали фестивалларда иштирок этиб, эътибор қозондим.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:43, кўрилди: 67

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР
қандай тартибда берилмоқда?

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб туман аҳолисига пенсия ва нафақаларни ўзлари истиқомат қиладиган маҳалла ҳудудида Халқ банкининг шохобчалари орқали тарқатиш бошланди. Айрим, Меҳнат, Олтиқаҳрамон ва бошқа маҳаллаларда пенсия ва нафақа олувчилар узоқ навбат кутиб, сарсон бўлишмоқда. Баъзи, Мирзатуп, Ш.Рашидов маҳаллаларида эса аксини кўриш мумкин. Хизмат кўрсатиш жараёнидаги икки хил кўриниш сабабини аниқлаш мақсадида АТ "Халқ банки"нинг Паст Дарғом филиалига мурожаат қилдик.
- Туман бўйича жами 106 та маҳаллада 28886 нафар пенсия ва нафақа олувчилар бор, - дейди Пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Миразиз Омонов. – Президентимизнинг "Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қўшимча кассир, ҳисобчи ва мутахассисларни жалб қилиб, жами 46 та ходим бириктирилди. Июль ойидан бошлаб 11 миллиард 385 миллион сўмдан зиёдроқ маблағни тарқатишда 19 та сайёр касса ва 5 та "Дамас" автомашинаси аҳолига хизмат қиляпти.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЁШЛАР ТАШАББУСИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:42, кўрилди: 92

ЁШЛАР ТАШАББУСИ
қўллаб-қувватланади
Ёшлар–мамлакат, миллат таянчи. Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, миллат, юрт шаъни учун сидқидилдан кураша оладиган инсонлар сифатида камол топтириш муҳим масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонида ҳам ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиши учун шарт-шароитлар яратиш, айниқса, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларнинг истеъдод, иқтидорларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кенг йўл очиш, уларни ёт ва ғаразли ниятлар таъсиридан сақлаш масалаларига эътибор қаратиш зарурати алоҳида қайд этиб ўтилган.ЁШЛАР ТАШАББУСИ Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш таъкидланган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЁМОНЛИКДАН ЙИРОҚ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:08, кўрилди: 102

ЁМОНЛИКДАН ЙИРОҚ
бўлиш сири

"Ёшларни китобга қайтариш лозим". Бу гап бугун юрт келажагини ўйлаган ҳар бир замондошимиз кўнглида бонг урмоғи лозим. Зеро, китоб мутолааси киши қадр-қиммати, жамиятдаги мавқеини белгилашда, тафаккур дунёси гўзаллигида муҳим ўрин тутади. Бу эса таълим муассасаси, ёшлар билан ишлаш ташкилотлари, ота-оналар зиммасига катта вазифаларни юклайди. Президентимизнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ҳам кўпроқ ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларни китоб ўқишга жалб этиш каби қатор масалаларни кўзда тутган.
Айни пайтда 51-умумтаълим мактабининг ахборот-ресурс марказида 500 дан ортиқ бадиий адабиёт ва 100 дан зиёд услубий қўлланмалар мавжуд.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ФОЙДАЛИ" ИШ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:07, кўрилди: 104

"ФОЙДАЛИ" ИШ
энг муҳимми?

Ёзги таътил давомида ҳам барча таълим муассасаларида кутубхона ва спорт заллари узлуксиз ишлаётгани ёшларга яна бир қулайлик бўлди. Бундай имкониятдан фойдаланиб, ўз билими салоҳиятини ошираётган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Таътил давомида на қўлига бирорта китоб олади, на спорт залга қадам қўядиганлар ҳам бор. Хуш, бунга ким айбдор?
- Таътилда ҳам мактабдан бери келмайсан, - дея ўғлига танбеҳ бераётган Малоҳат опанинг овози девор ортидан қулоғимга чалинди. Бировнинг гапини пинҳона эшитиш ёмон одатлигини билсамда, синфимиздаги энг одобли ўқувчи ҳисобланган Рустамга нисбатан онасининг бу айбловини пинҳона эшитишдан ўзимни тияолмадим.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт