Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

КЎРПАСИГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТМАГАНЛАР

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:38, кўрилди: 87

- Ойи, Гулнора опанинг тўйи зўр бўлди-я? Одамларни кўплигини айтмайсиз? Ҳаммасидан ҳам куёв-келиннинг устидан пул сочгани зўр бўлди. Улар жуда бой экан чамамда, - деди кеча онаси билан қариндошиникига тўйга борган Анваржон.
"Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ", деб шуни айтса керакда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ДОИМИЙ ИШ ўринларига эга бўлишди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:34, кўрилди: 74

Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:24, кўрилди: 86

Чандирободлик Райҳон Ҳасанова пахта йиғим-терим мавсумининг биринчи кунларидан буён катта ҳашарда фаол иштирок этмоқда.
- Бу мавсум ҳар йилгидан мўл ҳосил яратилганлиги, теримчилар меҳнатига эътибор иш унумини оширмоқда, - деди у киши. - Ҳудуддаги барча фермер хўжаликларининг даласи бошида қозон қайнаяпти. Терим пулларининг ҳар куни берилаётгани барчани далага отлантирган. Саховатли фермерлар етиштирилган ҳосилини тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун ўз ҳисобларидан қўшиб, 1 килограмм терилган пахта учун 600 сўмгача тўлашмоқда.
ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

 

ЭШИТДИНГИЗМИ?

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:17, кўрилди: 33

* 1 октябрдан бошлаб 1 килограмм қўлда терилган пахтага 500 сўмдан тўланмоқда. Кунига 100 килограмдан ошириб терганларга 1 килограмм пахта ёғи, 2 килограмм шакар бепул бериладиган бўлди.
* Тумандаги аксарият фермер хўжаликларининг бир гектар ғўза майдонидан 30 центнердан ортиқ пахта биринчи теримданоқ саранжомлаб олинмоқда.

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

 

МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПДИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:14, кўрилди: 38

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давлат дастури доирасида жойларда Президент қабулхоналари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Яқинда ана шундай тадбирлардан бири Гўзалкент иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Меҳнатсевар теримчиларимиз

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 11:09, кўрилди: 228

- Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига бугун чаноқларда порлаган "оқ олтин"ни йиғиштириб олишга бел боғлаганмиз, - дейди Уску маҳалла фуқаролар йиғини раиси Яшин Раҳмонов. - Мавсум бошида 200 нафар хотин-қизлардан иборат 2 та отрядда қўлни-қўлга бериб теримга киришгандик. Ҳозирда 250 нафар теримчиларимиз ғайрат-шижоати билан ҳар куни 20 тонна пахта териб, юртимиз хирмонига муносиб улуш қўшишаяпти. Бодом Холназарова, Ойтурсун Бойназарова, Муслима Луккиева, Гулшод Эштурдиева сингари чеварларимиз оппоқ чаманга бурканган пахтазорлардан бир кунда 150-160 килограмм "оқ олтин" йиғиштириб, оила бюджетига 60-70 минг сўм даромад киритаяпти. Ҳудудимизда 18 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шу кунларда отрядларимиз "Ниёз бобо" ҳамда "Асил Азамат" фермер хўжаликлари далаларида жавлон уришаяпти.
Меҳнатсевар теримчиларимиз


















Фарида АБДУЖАЛИЛОВА олган сурат.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"Ёшлар-ТУР" веломарафони

Муаллиф: Admin дан 22-09-2017, 10:00, кўрилди: 134

Велоспортчимиз
"Ёшлар-ТУР" веломарафонининг республика босқичида иштирок этади
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва билан қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан "Ёшлар - ТУР" веломарофонининг вилоят босқичи ўтказилди.
"Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан келган икки юз нафардан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар 9-14, 15-17 ва 18-30 ёш тоифасида 8 километрлик масофада ғолиблик учун беллашди. Мазкур мусобақанинг якуний натижаларига кўра ғолиблар сафидан жой олган тумандошимиз Фирдавс Сафаров энди республика босқичи пойгасида иштирок этади.
Велоспортчимизни республика босқичида ҳам муваффақият қозонишларга ишонамиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ДАВИР БОБОНИНГ ҲАЁТИ сабр, қаноат уйғунлашган саодатга ўхшайди

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:34, кўрилди: 169

- Суронли даврга тўғри келган бизнинг ҳаётимиз ҳозирги ёшларга эртакдек, - дейди пиру бадавлат отахон Давир бобо Пўлатов. - Болалик дамларим даҳшатли уруш давр-ларига тўғри келди. 31- мактабда минг бир қийинчиликлар билан 10 йил билим олганман. Оч-наҳор, юпун кийимда мактабга борганмиз. Назаримда ўша пайтлар қиш эртароқ тушарди. Кўпинча, сал илиқ кунлари ўқишга оёқяланг борганмиз. Дарсдан сўнг ердаги қиламиқ қорни кўрган ўқитувчимиз раҳми келганидан теридан тикилган кавушини кийдириб юборгани ҳануз ёдимда. Фронт ортида катталар қатори ишлаганмиз.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ИМКОНИЯТ БЕРИЛДИ

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:31, кўрилди: 118

Шу йил 11 август куни жиноят ишлари бўйича туман судиниг сайёр мажлиси Гўзалкент қўрғонидаги жазони ижро этиш муассасасида бўлди. Унда 2 нафар маҳкумга нисбатан ўталмай қолган жазони енгили билан алмаштириш тўғрисидаги муассаса тақдимномаси кўриб чиқилди. Ургутлик Саидазим Усмонов ҳамда жомбойлик Шавкат Абдуллаевлар манзил муассасасига келган кунидан бошлаб оммавий тартибот ва тадбирларда фаол иштирок этаётгани, меҳнатсеварлиги, ҳулқ-атвори яхши эканлиги суд мажлисида яна бир карра таъкидлаб ўтилди. Уларнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб суд мажлиси ажрим чиқарилди

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:19, кўрилди: 99

- Бағрикенглик халқимизга хос фазилат эканлигига яна бир карра амин бўлдим, - дейди Оғурда қишлоғилик Фахриддин Мийлиев. - Адашиб ёт оқимлар таъсирига тушиб қолганим туфайли махсус рўйхатда турган пайтларим минг бор пушаймон қилганман. Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Оилам, фарзандларимга қуни-қўшнилар қилмишим туфайли бегона кўз билан қарашади, деб ўйлагандим.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт