Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:53, кўрилди: 34

"ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ
харидоргир
Балиқ маҳсулоти таомлар ичида энг тозалиги, инсон организми учун фойдали элементларга бойлиги билан ажралиб туради. Халқимизда балиқ истеъмол қилган кишининг руҳияти покланиб, жисми тозаланади, деган гап бор. Айни пайтда бозордан турли хилдаги балиқ маҳсулотларини харид қилар эканмиз, уларнинг "тилини" тушуниб, бу борада тинимсиз меҳнат қилаётган инсонлар кўпаяётганидан дилимиз ёришади."ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ
- 21 гектарлик сув ҳавзасида 22 минг балиқ чавоқларини етишитираяпмиз, - дейди Ошиқ Ота маҳалласилик тадбиркор Тўлқин Жўрамуродов. - Айни пайтда уларнинг ичида Африка қора лаққаси, сазань, толсталоб, амур каби турлари мавжуд. Африка лаққа балиқлари Ўзбекистон иқлими ва шароитига мослаштирилган ҳолда боқилмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЖАМОАТ ИШЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:50, кўрилди: 26

ЖАМОАТ ИШЛАРИ
иштирокчиларига ҳақ тўланяпти
Аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири бўлиб, бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизда 186900 нафар меҳнатга лаёқатли, 139100 нафар иқтисодий фаол, 130900 нафари иш билан банд фуқаролар қайд этилган.
Аҳолининг 5800 нафарини ишсиз фуқаролар ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишсиз фуқароларни жалб этиш мақсадида 106 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар билан уч томонлама шартномалар тузилди. Жорий йил октябрь ойидан 2002 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Режамизга мувофиқ, ноябрь ойида 997 нафар, декабрь ойида эса 572 нафар банд бўлмаган фуқаро ҳақ тўланадиган шундай ишчилар рўйхатига киритилади. Бунинг учун уч ой давомида бу фуқароларга 2 миллиард 295 миллион сўмдан зиёдроқ иш ҳақи ажратиш белгиланган.
Иш хақи бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан тўлиқ қопланади.
Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари буюртмаларига кўра, жамоат ишларида иштирок этган фуқароларга иш ҳақи бўйича тўловларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларимиз қуйидаги ишларни бажаришлари мумкин:
- аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш;
- уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш;
- кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш;
- мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
- ногиронлар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш;
- саноат тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар;
- объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:48, кўрилди: 22

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 10 та бўлим, 6 та ҚОП ва 13 та ҚВП, 14 та тез тиббий ёрдам шохобчаси, 8 та умумий амалиёт шифокори уйларида 390 нафар шифокор, 1648 нафар ўрта тиббиёт ходимлари туман аҳолиси саломатлиги йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ муҳим ҳужжат

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:30, кўрилди: 44

Туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида фуқароларга хизмат кўрсатиш борасида барча шароит ва қулайликлар яратилган. Қариялар, ногиронлар ва ёш болали аёллар навбатсиз қабул қилинади.
- Ўар куни бўлинмамизга биопаспорт олиш ва яшаш жойига доимий рўйхатга кириш масалалари юзасидан 70-80 нафар фуқаро мурожаат қилади, - дейди бўлинма бошлиғи, капитан Алишер Алиев.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

РЕЖА УДДАЛАНДИ

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:28, кўрилди: 42

йиғим-терим давом этади
Жорий йил пастдарғомлик деҳқонлар 19977 гектар майдонда ғўза парваришлаб, мўл ҳосил яратишди. Республикамизда пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида янги тизим асосида иш юритилганлиги ўз самарасини берди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ФАХРИЙЛАР ҲАШАРДА

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:23, кўрилди: 41

- Чандир иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида ёш авлодга таълим-тарбия берганман, - дейди фахрий ўқитувчи Қумри Ўайитова. Пахта - иқтисодимиз асоси, Қуруримиз ва бойлигимиздир. Бундай бойликни нест-нобуд қилишга ҳаққимиз йўқ. Шу боис, фахрий устозлар қўлимиздан келганча эл хирмонини юксалтиришга ҳисса қўшиш мақсадида ҳашарга отландик.
- Ўар куни "Илҳомжон" фермер хўжалиги далаларида 30-40 килограмгача пахта тераяпмиз, - дея суҳбатга қўшилди фахрий устозларимиздан Ўсар Ортиқов. - Яқинда биз меҳнат қилган коллеж раҳбари Б. Юсупов раҳбарлигида ўқув даргоҳи касаба уюшмаси томонидан кексаларга совға-саломлар улашилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Китобхон жамоа

Муаллиф: Admin дан 17-10-2017, 13:47, кўрилди: 63

Мактабимиз педагогик жамоаси туман миқёсида "Китобхон жамоа" сифатида танилиб бораётгани бежиз эмас. Чунки "Китоб-эзгулик элчиси", "Китобдан дунё тилсимларига йул", "Китоб-маънавият булоғи" каби маънавий-маърифий тадбирлар нафақат уқувчилар, балки уқитувчилар уртасида ҳам утказилиб келинаяпти. Яқинда "Намунали китобхон" тадбири ташкил этилиб, унда энг куп китоб мутолаа қилган устоз сифатида таълим даргоҳининг тажрибали, билимдон уқитувчиси Ҳафиза Маҳмудова эътироф этилди ва мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Намунали тўй Бекларда булди

Муаллиф: Admin дан 17-10-2017, 13:44, кўрилди: 67

- Мана, ихчамгина қилиб туй утказса буларкан-ку, қушниларимиздан бири гап бошлади туйдан қайтаётиб. - Ҳеч ким эътибордан четда қолмади, қуда-андалар ҳам хурсанд булишди.
Дарвоқе, маҳалладошимиз Қилич ака яқинда икки нафар уғлининг никоҳ базмини туйхонада 200 кишилик меҳмонлар иштирокида нишонлади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Кўнгил қатидаги ният меҳнат ортидан ушалаяпти

Муаллиф: Admin дан 17-10-2017, 13:41, кўрилди: 64

Оламни оқликка буркаб, оппоқ тонг отиб келмоқда. Тирикликнинг жамики оқ рангларини узида жамлаган пахтазорлар ҳам эндигина ётоғидан бош кутариб келаётган қуёш нурларига талпинаётгандек гуё… Бу маҳал Турттом маҳалласи ҳудудидаги "Шоҳруз-Дилсуз" фермер хужалиги даласида ҳаёт қайнайди. Эгатлар бошидан келаётган теримчилар отряди раҳбари Муса Жураев, маҳалла фаоли Обид Омоновга миннатдор сузлайди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:45, кўрилди: 89

«ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ»
бу таърифга лойиқлар кўп
88-умумтаълим мактабида 380 нафар ёш авлодни 35 нафар тажрибали педагоглар таълим-тарбия сирларидан баҳраманд этиб келмоқда.
- 17 та синф мавжуд бўлиб, шулардан 5 тасини фан кабинетлари ташкил этади. Синф хоналарининг етишмаслиги муаммолардан бири,- дейди мактаб директори Акрам Норқулов.
ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ

Йўналиш: Маърифат ва Маданият, Жамият ва ҳаёт