Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ҚОНУНИЙ МАНФААТ

 
 
 

ҚОНУНИЙ МАНФААТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:51, курилди: 167

0
ҚОНУНИЙ МАНФААТ
янги сифат босқичида

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида 2017 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, "Ягона дарча" марказлари ҳокимлик тузилмасидан Адлия вазирлигига ўтказилди. Бу эса, ўз навбатида марказларни самарали бошқариш, муаммолар ечимига тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини яратди.
Шунингдек, қарорда қўшимча 86 турдаги лицензия ва рухсатномаларни "Ягона дарча" марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган. Эндиликда тадбиркорлик субъектлари юқоридаги лицензия ва рухсатномаларни олиш учун бошқа идораларга бормасдан, уларни аниқ муддатларда берадиган "Ягона дарча" марказларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади. "Ягона дарча" марказлари барча зарур келишиш тартиб-таомилларини тадбиркорлик субъекти иштирокисиз мустақил амалга оширади.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан бошлаб "Ягона дарча" марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади. Бунда берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек, амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни "Лицензия" ахборот тизимлари мажмуаси орқали олиш имконияти яратилади.
Тадбиркорлик субъектларининг вақти ва моддий сарф-харажатларини тежашга кўмаклашиш мақсадида 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш bo.birdarcha.uz электрон тизими асосида амалга оширилмоқда.
Ўтган 5 ой давомида туман "Ягона дарча" маркази томонидан 732 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди. Шундан, 266 таси юридик шахс ва 458 та якка тартибдаги тадбиркор ҳамда 8 та юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилган. 16 турдаги давлат хизмати бўйича жами 236 та давлат хизмати кўрсатилди.
Қарорни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга, эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга кўмаклашади.

Дилафрўз ЮЛДАШЕВА,
"Ягона дарча" маркази бўлим бошлиғи.
Хушнуд ОЧИЛОВ,
"Ягона дарча" маркази бўлими бош мутахассиси.
Калит сўз: Ягона дарча

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.