Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ

 
 
 

СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:44, курилди: 169

0
СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ
бахтсиз ҳодисага олиб келмасин

Шу йил 1 июнь куни туман маданият уйида "Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаси-саломатлик ва хавфсизлик гарови" мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда тумандаги барча маҳалла ва ўқув муассасалари, ташкилот-корхона вакиллари қатнашди.
Тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Рустам Аҳмедов 2017 йилда ҳудудда ёзги чўмилиш мавсумида сувга чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни янада кучайтириш ва бу борада ҳукуматимизнинг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш ҳақида маъруза қилди.
- Ҳаммамизга маълумки, ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан чўмилиш эҳтиёжи кескин ошади, - деди Р.Аҳмедов ўз сўзида. - Барча ҳудудларда чўмилиш оммавий тус олади.СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ Ана шундай пайтларда айрим ота-оналарнинг эътиборсизлиги натижасида ёшлар таъқиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш ҳоллари ва бунинг натижасида сувга чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши кузатилади. Энг ачинарлиси, шундаки, эсини таниган, ёши катта инсонларнинг дарё, каналлар бўйларида зиёфат уюштириб, спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда сувга чўмилишлари оқибатида чўкиш ҳолатлари юзага келаяпти. Сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар туфайли ўтган йилларда 57 нафар ва 2017 йилнинг бугунгача бўлган вақт оралиғида 7 нафар фуқаро турли сабабларга кўра сувда чўкиб вафот этган. Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, сувда чўкиб ҳалок бўлганлар сони йилдан-йилга ортиб бораяпти. Бунинг асосий сабаби, жойларда жамоатчилик билан етарлича профилактик тадбирлари олиб борилмаётганидир. Демак, маҳалла, мактаб ва коллежларда тез-тез мавзуга доир профилактик тадбирлар ўтказиб, ота-оналарга фарзандлари назоратини кучайтириш ҳақида уқтириб бориш мақсадга мувофиқ.
Мавзу юзасидан видеороликлар намойиши ва савол-жавоблар билан йиғилиш якунланди.

Гулпошша УБАЙДУЛЛАЕВА.
Калит сўз: Cув ҳавзалари

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.