Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА

 
 
 

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 16:45, курилди: 268

0
ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА
хизмати янада яхшиланади

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги бир қатор меъёрий ҳужжатлар ижроси доирасида туманда ҳам оилавий поликлиника ташкил этилди. Мазкур тиббиёт муассасаларининг моддий-техникалар базасига эътибор, замонавий ускуналар билан жиҳозланишига биринчи галдаги вазифа сифатида қаралмоқда. Жумладан, янги ташкил этилган 6-оилавий поликлиника учун юртимизда ишлаб чиқарилган "Дамас" русумли автомашина ажратилди. "Тез ёрдам" хизмати учун берилган автомашинани топшириш маросимида тиббиёт ходимлари, Арабхона ҳудудидаги жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
- Тиббий хизматни янада яхшилашга доир Президентимиз топшириқларига кўра, яратилаётган бундай имкониятлар кўлами янада ортади, - деди тадбирда туман ҳокими С.Эргашев. - Дардманд одамни туман марказига, вилоятга олиб боришдек сарсонгарчиликларга барҳам бериш мақсадида яратилаётган бу қулайликлар ўз самарасини бериши тайин. Дўхтирларда "Касални даволашдан кўра, олдини олган маъқул", деган ибора бор. Аслида йиллар давомида шундай пурмаъно гап замиридаги моҳиятга эътибор бўлмади.ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА Ҳудуднинг ўзида жойлашган тиббиёт муассасасида бугунги кунда энг муҳим касаллик турлари бўйича малакали шифокорлар хизмат кўрсата бошлади. Бу эса кишилар саломатлигини доимий назорат қилиш имконини беради. Малакали ва тез ёрдам кўрсатилишини таъминлашдек, хизмат тезкорлигида автомашина зарурлиги инобатга олингани ҳам юқоридаги фикрларимиз тасдиғи.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Б.Мейлиев хизмат самарадорлигини ошириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида аҳолига узлуксиз тиббий хизмат кўрсатилишини, чақирувларга тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш учун ҳудудга яна 23 та автомашиналар ажратилишини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда аҳоли номидан сўз олганлар яратилаётган бундай шарт-шароитлардан миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Б.ШУКУРОВ.
Калит сўз: Тиббиёт

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.