Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "ВАТАН, ДЎСТЛИК ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК УЧУН"

 
 
 

"ВАТАН, ДЎСТЛИК ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК УЧУН"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:35, курилди: 179

0
"ВАТАН, ДЎСТЛИК ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК УЧУН"
Яқинда Жума шаҳри марказида жойлашган "Ёшлар боғи"да "Камалак" болалар ташкилотининг "Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун" шиори остида анъанавий ўн олтинчи анжумани бўлиб ўтди. Унда турли йўналишлар бўйича ёш камалакчиларнинг иқтидорлари аниқланди. Жумладан, "Ҳуқуқий саводхонлик" йўналиши бўйича 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Тўмарис Ёқубова, "Маънавият ва маърифат" туридан 72-мактабдан Севинч Тўйчиева, "Иқтидорли болалар йўналиши сардори - 2017", "Спорт, саломатлик ва экология", "Меҳр-саховат", "Матбуот", "Камалак сардори", "Бошланғич ташкилот етакчиси" номинациялари бўйича Асад Элмуродов, Севинч Норбекова, Хуршид Исломов, Шаҳризода Мусурмонова, Фаррух Рустамов каби "Камалак" аъзолари ғолибликни қўлга киритдилар.
Тадбир куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди. Иқтидорли ёш санъат ғунчалари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар иштирокчилар қалбига кўтаринкилик бахш этди.
Хадича СУВОНОВА,
"Камолот" ЁИҲ туман кенгаши етакчи мутахассиси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.