Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ИНСОНГА ЭЪТИБОР - ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

 
 
 

ИНСОНГА ЭЪТИБОР - ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:31, курилди: 131

0
ИНСОНГА ЭЪТИБОР - ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР
Жамиятимизда инсон манфаати устувор масала. Қаердаки, қилинадиган фидокорона меҳнат эътироф ва эътиборда бўлса, у ерда муваффақиятлар, куч-ғайрат ва кўтаринкилик бўлади.
Яқинда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ташаббуси билан мазкур уюшмага аъзо ташкилот ва корхоналарнинг ишчи-ходимларидан 30 нафарига Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди.
- Маданий-маънавий дам олиш киши руҳиятини соғломлаштиради, эртанги кучига куч бағишлайди,- дейди касаба уюшма Кенгаши раиси Адолат Жўраева. - Саёҳатга албатта, жамият ривожи учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган корхона ва ташкилотлардан ишчи-ходимлар таклиф этилди.
Гуруҳ аъзолари саёҳат давомида имом ал-Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Бибихоним, Мирзо Улуғбек, Шердор, Тиллакори мадрасаси ва бошқа шаҳримизнинг диққатга молик обидаларини зиёрат қилишди.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.