ИМТИЁЗЛАР

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:30, курилди: 164

0
ИМТИЁЗЛАР

2020 йилгача
узайтирилди
Президентимизнинг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, 2006 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида келтирилган рўйхат бўйича хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди.
Унга мувофиқ, юқорида қайд этилган солиқ имтиёзлари, жумладан, қишлоқ жойларда пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш соҳасидаги хизматларга;
қишлоқ жойларда соат таъмирлаш бўйича хизматларга;
қишлоқ жойларда маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио-видеоаппаратуралар, компьютер, принтер, принтер техникаси, совуткичлар, кондеционер ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга;
қишлоқ жойларда сартарошхона ва гўзаллик салонлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга;
қишлоқ жойларда кийим-кечак тикиш ва ямаш бўйича кўрсатиладиган хизматларга;
якка тартибдаги турар-жой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кимёвий тозалаш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматларга;
таълим соҳасидаги хизматлар, жумладан, компьютерда ишлашни ўргатишга;
санаторийлар, болалар соғломлаштириш муассасалари, болалар спорт муассасалари ва тўгараклари хизматларига;
болалар, ногиронлар ва кекса фуқароларни парваришлаш бўйича ижтимоий хизматларга;
ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, электрон таълим хизматларига;
қишлоқ жойларда кўрсатиладиган компьютерда дастурлаш бўйича хизматлар (жумладан, маслаҳат хизматлари) кўрсатувчи корхоналарга нисбатан татбиқ этилади.
С.НОСИРОВ,
туман ДСИ ходими.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.