Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "ТАРОЗИГА ИНСОФИНГИЗНИ ҚЎЙИНГ!"

 
 
 

"ТАРОЗИГА ИНСОФИНГИЗНИ ҚЎЙИНГ!"

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:29, курилди: 161

0
"ТАРОЗИГА ИНСОФИНГИЗНИ
ҚЎЙИНГ!"
Яқинда бувим билан бозорга бориб, рўзғор учун барча керакли нарсаларни харид қилдик. Сўнг бувим "Қизим, бир дона карам ҳам олайлик, бу неъмат солинган овқатни роса хўш кўраман-да", деди. Биз карам сотиладиган расталарга яқинлашдик. Сотувчи йигит ҳали ёш бўлишига қарамай, уддабуронгина экан, "Келинг, бувижон, истаганингизни танланг, килосини 3 мингдан бераман", деди. Бувим бирини танлади-да, тарозига қўйдирди. 2 килограмм тош босган карам учун бувим 6 минг сўм пул берди. Сотувчи йигит эса пулни олиб, чўнтагига солди ва тарозига қўйилган карамнинг ўрнига 1 килограмм ҳам чиқмайдиган маҳсулотни бувимнинг қўлига тутқазди. Бу воқеани кузатиб турганимни сезмади шекилли, "ош бўлсин", дея қўл силтаб ҳам қўйди. Менинг эса йигитнинг инсофсизлигидан, кекса деб бувимни алдаётганидан жаҳлим чиқиб кетди. Ён-атрофдагилар ҳам унинг бу қилиғидан нафратланишди чоғи, инсофсизлигини айтиб, изза қилишди. "Аввал тарозига инсофингизни қўйинг!", дегим келди.
Сарвиноз ЎРАЛОВА,
"Истеъдод" клуби аъзоси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.