Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ЗАМОНАВИЙ СТАТИСТИКА

 
 
 

ЗАМОНАВИЙ СТАТИСТИКА

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:28, курилди: 168

0
ЗАМОНАВИЙ СТАТИСТИКА
Миллий иқтисодиётни бошқариш ва прог-нозлаш жараёнларида ахборот-статистик таъминоти ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликнинг самарали тизимларини яратиш, статистика фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири.
Жумладан, статистика бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, барча фаолият соҳаларини таҳлил қилиш ва йўналишларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ривожланиш истиқболларини белгилашда муҳим вазифани бажаради. Давлат статистика соҳасида қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали статистика тизими мақбуллаштирилди, шунингдек, 2008-2009 йилларда шакллантирилган ахборот статистика ресурслари янада замонавийлаштирилди. Статистик кўрсаткичлар таркиби тубдан қайта кўриб чиқилди ва мақбуллаштирилди, ҳисобот юкламасини пасайтириш ва давлат статистика ҳисоботлари сонини қисқартириш ҳисобига тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратилди.
Шу билан бирга, танланма кузатувлар, жумладан, кичик корхоналар, микрофирмалар, якка тартибдаги тадбиркорлар, дехқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича кузатувлар тизими кенгайтирилди. Республикадаги корхоналар инновацион фаоллигининг ривожланиши, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, ташқи ва ички туризм йўналишлари бўйича кузатувлар жорий этилди. Ялпи ички маҳсулот ҳажми ва тузилмасига таъсир этувчи иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни янада тўлиқ қамраб олиш, ишлаб чиқариш ҳажм-ларини янада тўлиқ ҳисобга олиш, иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда замонавий товарлар ва хизматлар турларини ривожлантириш жараёнлари ёритилишини таъминлаш чоралари кўрилди.
Бунда албатта, ҳар биримизнинг шахсий фикр, ташаббусимиз ҳамда жамиятда фаоллик ва дахлдорлик ҳисси билан яшаш муҳим аҳамият касб этади.
Ф.НАМОЗОВ,
туман статистика бўлими бошлиғи.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.