Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » МАКТАБЛАРДА ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

 
 
 

МАКТАБЛАРДА ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:13, курилди: 157

0
МАКТАБЛАРДА ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

- Темирйўлдан ўтиш қоидаларини биласизларми?
- Ха, белгиланган жойдан, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракатланишига ишора берувчи яшил чироқ ёнгач, ўтилади.
- Темирйўл атрофида мол боқиш мумкинми?
- Йўқ. Темирйўл атрофида мол боқиш фалокатга сабаб бўлади. Шунингдек, ҳаракатланаётган поездга тош отиш, турли чиқиндиларни йўл четига ташлаш мумкин эмас.
Юқоридагидек, суҳбат Самарқанд-Қарши йўналиши атрофидаги бир қатор мактаб, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан Самарқанд тармоқ ИИБ инспекторлари ўртасида профилактика кунлари ташкил этилмоқда. Ҳа, бугун ёшлар ўртасида турли хил ҳуқуқ бузарликларнинг олдини олиш, темирйўл транспорти билан боғлиқ фалокатлар рўй бермаслиги учун узоқ панд-насиҳатдан кўра, болаларнинг билим савияларини ошириш муқаррар самара беради. Шунинг учун ҳам жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, таълим муассасалари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган профилактик тадбирларда тест саволлари, тарқатма материаллар орқали жавоб олиш, турли мусобақалар ўтказиш натижа бермоқда. Шу туфайли темир йўлларда бахтсиз ҳодисаларга барҳам берилаётир. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олди олинмоқда.
Ё.ФАЙЗУЛЛАЕВ
ИИБ Мароқанд ТИИ бўлинмаси ВЕЎН ва ХПГ инспектори,
капитан.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.