Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ПАТРОНАЖ ҲАФТАЛИГИ

 
 
 

ПАТРОНАЖ ҲАФТАЛИГИ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 17:03, курилди: 265

0
ПАТРОНАЖ ҲАФТАЛИГИ
Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятга эътибор борасида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 1-7 апрель кунлари ўтказилган патронаж ҳафталигида туман тиббиёт бирлашмасидан ҳар кунига 500 нафардан ортиқ патронаж ҳамширалар 9 ҳудудда иш олиб боришди.
ПАТРОНАЖ ҲАФТАЛИГИ
Ҳафталик давомида тиббий санитария ёрдами, уй хўжаликлар патронажи ва соғлом турмуш-тарзи бўйича аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. 71957 нафар аҳоли қамралган тадбир давомида 3386 нафар фуқораларда турли касалликлар аниқланди. Хаста инсонларнинг аксарияти амбулатор тартибда, 6,5 фоизи эса, стационар тарзда даволандилар.
17 апрелдан 22 апрелгача "Туғиш ёшидаги аёллар патронаж ҳафталиги" давом этади.
Хуршида СОАТОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.