Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

 
 
 

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:56, курилди: 159

0
ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
Мамлакатимизда темир йўл тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этаяпти. Соҳага замонавий технологиялар жорий этилди. Юк ва йўловчи ташиш самарадорлиги ошди. Албатта, бу аҳоли фаровонлигига, мамлакат иқтисодиёти барқарорлашувига хизмат қилади.
Бу ижобий ўзгаришлар транспортдаги ИИБ ходимлари зиммасига ҳам бир қатор вазифаларни юклайди. Самарқанд темир йўл бекатидаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимлари йўловчи поезд ҳаракатланиши вақтида хавфсизликни таъминлаш учун ҳар қандай тартиббузарликларнинг олдини олиш чораларига катта эътибор қаратмоқда.
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир қонун ҳамда Самарқанд ТИИБ нинг 2017 йилда "Камолот" ёшлар иштимоий ҳаракати, "Нуронийлар" жамғармаси ҳамда "Маҳалла" жамоат фонди вилоят, туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тасдиқлаган режасига асосан маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси вакиллари билан биргаликда мактаб, касб-ҳунар коллежи ва лицейларда учрашувлар олиб бораяпмиз. Машғулотларга қатнашмаётган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни таълимга жалб қилиш чораларини кўриш мақсадида ўтказилаётган бу учрашувларда кенг қамровли профилактик тадбирларда амалга оширилаётган ишлар ҳам айтиб ўтиляпти. Ана шундай учрашувлар маҳалла, корхона ва ташкилотларда ҳам ўтказилиб, темир йўл атрофига ахлат ташлаш, чорва моллари боқиш, темирйўлнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш сингари тартиббузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ё.ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Самарқанд тармоқ ИИБ Мароқанд ТИИ
бўлинмаси ВЕЎН ва ХПГ иснпектори,
капитан.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.