» » БИТИРУВЧИЛАР

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

БИТИРУВЧИЛАР

Жамиятда ёшлар фаоллигини ошириш, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ана шу мақсадлар жамланган тадбир Паст Дарғом агросаноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.
- Фермер бўлмоқчиман, ер олиш учун нима қилишим лозим?
- Оилавий умумий овқатланиш шохобчасини очишга маблағ етишмаяпти?
- Тикув цехи ташкил этиш учун жой керак?...
Битирувчиларнинг шу каби саволларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашидан А.Холмирзаев, Давлат хизматлари маркази туман бўлими ходими С.Файзиев, туман бандликка кўмаклашиш маркази ходими З.Умаровалар атрофлича жавоб беришди.
- Ҳозир, пухта билим олиб, катта ҳаётга мақсад ва режа асосида тайёрланиб боришингиз лозим, - деди Давлат хизматлари маркази ходими Собир Файзиев. - Марказимиздан рўйхатдан ўтгандан сўнг, солиқ тўловчига бир ой имтиёз берилади. Мурожаат қилгач овора бўлмайсиз, фақат ҳужжатларингиз тизимда айланиб тайёр ҳолда 30 дақиқа ичида ишингиз ҳал бўлади. Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия бериш, уларнинг инженерлик коммуникация тармоқларига уланиши, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ташқи рекламани жойлаштириш, турар жойни нотурар жойга айлантириш каби 33 турдаги масалалар бир жойда ҳал қилинади. Жорий йил апрель ойида яна 12 турдаги хизматлар қўшилади.
Шунингдек, мутахассислар ўқувчиларга Давлат дастури юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтишди. Талабалар ўз бизнес ғоялари билан ўтказилаётган танловларда иштирок этиши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллигида кредитлар олиши, битирувчилар бандлигини таъминлаш, касаначилик ва тикувчилик йўналишида қизларга амалий ёрдам бериш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Раъно АБДУҲАКИМОВА,
коллеж катта ўқитувчиси, «Инновацион ғоялар» тўгараги раҳбари.
скачать dle 11.3
Калит сўз Тадбир

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56