» » "БАХТ-НУР ЖИЛОСИ" НИНГ НЕЪМАТЛАРИ

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"БАХТ-НУР ЖИЛОСИ" НИНГ НЕЪМАТЛАРИ

- Корхонамиз беш йил бурун ташкил топган, - дейди "Бахт-нур жилоси" раҳбари Зоҳид Одилов. - 38 сотих ерга иссиқхона қурганмиз. Ҳаммага маълум, Ўзбекистон неъматларига, айниқса, қиш фасли харидорлар ҳар ерда бор. Шу мақсадда иссиқхонамизда помидор, бодринг, булғор қалампири сингари маҳсулотларни етиштириб, қиш-қировли кунларда элимиз дастурхонига тортиқ қилиб келаяпмиз.
Иссиқхонани кўздан кечирар эканмиз, Зоҳид Одиловнинг ердан дур ундираётганига ҳавасимиз ортди. Катта ҳовлининг бир четида барча шароитлари яратилган товуқхона. Қишлоқ дўконларига, тўй-ҳашамларга парҳез гўшт етказиб бериш доимий йўлга қўйилган. Аслам Бўриев, Ҳусан Баҳромов каби ўн чоғли ёшлар иссиқхонада ҳам иш ўрганишади, ҳам ҳар ой 500-600 минг сўмдан иш ҳақи олиб, рўзғорларига барака киритишаяпти. Ўтган йилнинг октябрь ойида олти минг туп серҳосил помидор кўчатлари ўтқазилган экан. Шу йил февраль ойи бошидан буён ҳосил йиғиштирилиб, пешма-пеш мижозларга, ички бозорга етказиб берилмоқда. Тадбиркорнинг айтишича, ҳар туп ниҳолдан камида 6-7 килограмдан ҳосил олинаркан. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тепага қараб бўй чўзган помидор ниҳолларининг оралиқлари ҳам экин билан банд. Паст бўйли булғор қалампири кўчатларининг олди аллақачон ҳосилга кирган. Келтирилган рақамлардан тадбиркорнинг даромади-ю, харажатларини ҳисоблаш қийин эмас. Бир ойча давом этадиган ҳосил йиғим-теримидан сўнг, иссиқхонага иккинчи экин - бодринг экилади. Апрель ойига бориб, бодрингдан ҳам салмоқлигина даромад кутилаётгани аниқ. Рақамлар ердан дур ундираётган бундай инсонларнинг саховатпешалигига ҳам кафолатдай.
- "Яхши ният - ярим давлат", дейишади. Ҳар йили уч мартагача турли экинлар экиб, ҳосил оламиз. Хуллас, ер бўш турмайди. Шунинг учун тупроқ унумдорлиги, экинлар агротехникасига эътибор қаратамиз. Бу йилги даромаддан насиб этса, энг кам таъминлаган оилаларни қўлламоқчимиз. Ҳар бир оилага 5 миллион сўмгача моддий ёрдам кўрсатамиз. Ана шу эзгу мақсад йўлида Найман маҳалласи аҳлига Наврўз байрамини ўтказишларида ҳомийликни зиммага олдик, - деди тадбиркор.
Отабек ЭРГАШЕВ,
Қиёмжон ЗИЁТОВ (фото).
скачать dle 11.3
Калит сўз Помидор

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56