» » НИЯТЛАРИ ҚАНОТ ҚОҚАЁТГАН ОДАМЛАР

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

НИЯТЛАРИ ҚАНОТ ҚОҚАЁТГАН ОДАМЛАР

НИЯТЛАРИ ҚАНОТ ҚОҚАЁТГАН ОДАМЛАР
- Боғда қиш фасли, иш қизийди, - "София замин дурдонаси" боғдорчилик хўжалиги раиси Асад Олмосов. - Мавсумий юмушларнинг вақтида бажарилиши мўл-ҳосил гарови ҳисобланади. Дарахтларга шакл бериш, кимёвий препаратлар билан дорилаш, яҳоб сувига қондириш туфайли ҳосилдорлик йил сайин ортиб бормоқда.
Боғбон таъкидлаганидек, 5 гектар боғнинг ярми олма, бошқа қисми серҳосил қароли ва гилос кўчатлари билан тўлдирилган. Ўтган йили шартнома қилинган ишлаб чиқариш корхоналарига 25 тоннага яқин маҳсулот етказиб берилди. Яна ички бозор тўкинлигига ҳисса қўшган хўжалик аъзолари боғ қатор оралиқларидан ҳам унумли фойдаланишмоқда. Тўқсонбости экинлари ҳисобидан ҳам яхшигина даромад олиняпти. Эндиги ниятлари сархил меваларни хорижий давлатларга экспорт қилиш. Бунинг учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
- Мақсадимизни ўтган йили ҳам ҳокимлик вакилларига билдирганмиз. Эртапишар, ташиш жараёнида сифати бузилмайдиган қаролига хорижда ҳам харидор кўплигини биламиз. Маҳсулотни қанча кўп экспорт қилсак, шунча даромадимиз ҳам ортиб бораверади. Бу эса келгусида маҳсулотни қайта ишлаш имконини берадиган технологиялар олишимизда қўл келиши шубҳасиз, - дейди боғбон.
Ҳа, бугунги меҳнат боғбонларнинг ниятлари қанот қоқишидан далолат.

Б.ШУКУРОВ.
Қ.ЗИЁТОВ олган сурат.
скачать dle 11.3
Калит сўз Боғдорчилик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56