» » BAQANING HARAKATI (Мasal)

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

BAQANING HARAKATI (Мasal)

Бақа кўл бўйида унутиб қолдирилган кўза ичидаги сутга тушиб кетди. Вақиллаб дўстларини ёрдамга чақирди. Улар келиб қарашса? кўза чуқур. Чиқишнинг иложи йўқ.
- Эй, ношуд. Энди тақдирга тан бер, - дейишди ҳамроҳлари.
Лекин бақа тинимсиз ҳаракат қилишдан тўхтамади. Натижада кўзадаги сут қатиққа айланиб, бақанинг ундан чиқишига имкон туғилди. У ҳаракатлари билан ўзини-ўзи озод қилди.
Алқисса, мақсад сари қилинган тинимсиз ҳаракат, албатта ўз натижасини беради.
TOVUSNING QILMISHI
Товус "Дунёда гўзалликда менга етадиган қуш йўқ" деб ўйларди. Шунинг учун ҳар куни патларини ёйиб, чиройини кўз-кўз қиларди. Ҳамма парранда-ю, даррандалар унинг ҳуснига ҳавас билан боқарди. Бир куни Товус Булбулнинг овозини эшитди-ю, ҳасади келди. Чунки, барча қушлар жимитдеккина булбулнинг овозини мароқ билан тингларди.
- Чиройда менга тенг келолмайди. Фақат куйласам кифоя. Яна ўрмоннинг эркин жамоаси менга маҳлиё бўлади, - деди ўзича. Сўнг кенг майдонга чиқиб чиройли патларини ёйиб, барчани ўз атрофига йиғди ва куйлашни бошлади. Товуснинг бу ишини кўрганлар кулгидан ўзларини тийиша олмади.

QO'CHQOR
Қўчқор сурувда энг зўри эди. Унга тенг келадиган рақиб йўқ. Ҳамма уни мақтаб, "сизнинг зарбингиз шунчалар кучли, бир калла қўйиб, бўрини ағдарасиз", дейишарди. Қўчқор мақтовдан ҳаволаниб кетди. Ўзини енгилмасдек ҳис қилиб, бўрини ер тишлатгани йўл олди ва ўз бошига ўзи етди.
Алқисса, бировларнинг мақтовига учиб, ўзининг кимлигини унутган ҳалокатга учрайди.
Шоди ЖАҲОН.скачать dle 11.3
Калит сўз Мasal

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56