» » HAYOTIY HIKOYALAR

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

HAYOTIY HIKOYALAR



ОТА ВА ЎFИЛ5 ёшли ўғли дадасига деди:- Дадажон бирга ўйнайлик…
Дадаси:
- Ишим кўп.
Эртаси куни:
- Менга "от" бўлиб, елкангизга миндиринг!
- Қаттиқ чарчаганман…
Учинчи куни:
- Шахмат ўйнашни ўргатинг, дадажон!
- Жонга тегдинг, бор ойингни олдига, - деган жавобни олди. Дам олиш кунларининг бирида фарзанд яна отасининг олдига келди:
- Дадажон, ҳозир вақтингиз борми? Катта бўлганимда мен ҳам сиздек банд бўламан. Ҳозир гаплаша қолайлик, - деди.
"УСТОЗ"
Синфга янги ўқитувчи кирди.
- Ҳой "пакана", сен олдинги партага ўтир. Эй, сен "жингалак" ручкани чайнашни бас қил. "Кўзойнак" ёқангни тўғирлаб олсанг, яхши бўларди.
Ана энди танишиб оламиз.
"ФАХРИЙ ЁРЛИҚ"
Қизи онасига айтяпти:
- Онажон, мактабимизда аълочи ўқувчиларни тақдирлашар экан. Шунинг учун "диплом" ёки "фахрий ёрлиқ" олиб келинг.
Онаси тушунмади.
- Қаердан олиб келай?
- Китоб магазинидан-да, сотиб олинг. Ҳаммани иштирокида тантанали топширишади.
- Тушунарли…
"FАМХЎР ОНА"Ота ишда, она бозорда, тирикчилик ташвишида. Фарзандлар эса қаровсиз. Ўқитувчи қўнғироқ қилаяпти:
- Ўғлингиз дарсга келмайди, кейинги пайтда интернет кафе атрофида учратаяпман. Кўп пул беряпсизми дейман?
Онаси:
- Пулни тушлик учун беряпман. Компьютер олиб бериш учун 2 ойдан буён фарзандларим билан ҳам кўришолмаяпман. Наҳотки, шуни тушунмасангиз?
"ТУFИЛГАН КУН"
- Ойи синфдан ташқари ўқиш учун китоб сотиб олишимиз керак экан, устоз айтди.
- Бошимни қотирма, дарсликларингни ўқийвер.
- Туғилган кунимга китоб совға қила қолинг.
- Туғилган кунингга "турецкий костюм" "заказ" қилдим. Ҳали мактабинг учун торт, уйга келадиган меҳмонлар учун қанча нарса олишим керак? "Китобмиш!"
- Ойиии…
- Бас қил, туғилган кунингга "куёв"лардай ясаниб синфдошларингни торт билан бир меҳмон қилгин, устозингни оғзи ёпилади.
"ЯХШИ НИЯТ"
Овқатланишаётганда бола бехосдан овқатни столга тўкиб юборди. Она жиғибийрон.
- Сен одам бўлмайсан, - деди.
Бир кун меҳмонлар учун олинган бананнинг биттасини еб қўйди.
- Сен ўғрисан, - деди онаси.
Телевизор ёнига кундалик харажатлар учун қўйилган пулдан озгинасини олди. Онасига совға харид қилмоқчи эди.
- Милиция тоғангга айтаман, сени қамаб қўяди, - деди онаси.
Йиллар ўтди, меҳр кўрмаган фарзанд ўзига эрмак топди. Ичиб, ўғирлик қилди. Қамалди. Қамоқда ёмон касаллик орттирди. Ва одам бўлмади.
Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Ҳикоя

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56