» » YOSH BOG`BON

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / ИҚТИСОДИЙ

YOSH BOG`BON

Токзор ўртасида шинамгина чайла… Атрофи гулзор, ёнидаги қувурдан тушаётган муздеккина қудуқ суви саратон жазирамасида ҳапқирган юракларни ҳовридан туширади. Токлар орасига полиз, дуккакли экинлардан тортиб, сабзавотларгача экилган. Нўхат, картошкаларнинг ҳосили тайёр. Қуёшнинг тафтида тобланиб, тарвуз палакларини "тараётган" боғбон Шерзод Омонов экиннинг баравжлигини кўриб, ич-ичидан қувонди.- "Омон, Элбек, Шерзод" боғдорчилик фермер хўжалигимиз 2017 йил ташкил топган, - деди ёш боғбон Ш.Омонов. - Ихтиёримиздаги 3 гектар ернинг 1,5 гектари токзорда 3 минг туп қора кишмиш парваришланаяпти. Қолганига 500 туп серҳосил олма ҳамда 100 туп ёнғоқ кўчати эккилган. Боғдорчилик асли боболаримдан қолган касб. Шу боис ўзим токларнинг қаламчасидан тайёрлаб экканман. Бу борада менга "Дарғом саховати" агрофирма маслаҳатчи мутахассиси Йўлдош Бозоров устозлик қилди. Ёш боғ ва токзорлар орасида бир қарич ҳам бўш ер қолмаган. Яқинда саримсоқпиёз ҳосилини йиғиб олиб, ўрнига картошка экдик. Картошкадан сўнг, тўқсонбости экин сифатида пиёз экилади. Ўтган йили мавжуд 3 гектар ернинг учдан бир қисми ток, 2 гектарига пахта экилганди. Сидқидилдан меҳнат қилиб, давлат шартномавий режасини ортиғи билан уддаладик. Токларимиз ҳам бу йил нишона ҳосил кўрсатди. Ҳисобим бўйича ўтган йили 14 миллион сўмга яқин фойда кўрдик. Даромаддан сув танқислигини ҳисобга олиб, 9 миллион сўмга қувур ташлаб, сув чиқардик. Айни саратонда боғу токзор ва экинлар беминнат "об-ҳаёт"дан қонаяпти. Келгуси йилга ярим пакана интенсев боғ, токларимиз ҳам ҳосилга киради. Бугун боғ ишларида менга ҳамқишлоғим Тўлқинжон Нарзиқулов яқин кўмакчи.
Г.ЭШҚОБИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз YOSH BOG`BON

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56