» » YOZGI SOG'LOMLASHTIRISH OROMGOHLARI bolalarga quchoq ochayapti

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ / СПОРТ

YOZGI SOG'LOMLASHTIRISH OROMGOHLARI bolalarga quchoq ochayapti


Мана, мактаб ўқувчилари учун ёзги таътил дамлари ҳам бошланди. Боланинг кўнгилли ҳордиқ чиқариши унинг маънавий ва жисмоний соғлом, ақлан теран, етук бўлиши учун ҳам муҳимдир. Бу борада туман халқ таълими бўлими томонидан қандай ишлар амалга оширилаяпти? Бу хусусида халқ таълими бўлими ўқувчиларни маънавий - ахлоқий тарбиялаш шуъбаси раҳбари Тўрақул Шодмонов билан сўҳбатлашдик.- Ёзги оромгоҳлар мавсумга шайми? Бу борада олиб борилаётган ишлар талаб даражасидами? - Дарҳақиқат, туманда ёзги соғломлаштириш мавсумида 1 та шаҳардан ташқарида, яъни, Ургут тумани Севасой қишлоғида жойлашган "Гўзалкент-Севасой" доимий, 3 та 28, 46 ҳамда 82-умумтаълим мактабларида ташкил этилган кундузги оромгоҳлар болалар ихтиёрига топширилаяпти. Кундузги оромгоҳлар 11 июнь, доимий дам олиш масканига қабул 15 июндан бошланди. Мавсум охиригача 3 босқичда давом этиб, ҳар бир даврда 60-80 нафар болалар қабул қилинади.
- Оромгоҳларга ота-оталар, мутасадди ташкилотлар томонидан тўлов бадаллари қай тарзда амалга оширилади?
- "Гўзалкент - Севасой" доимий оромгоҳи учун ҳар бир босқич 12 кунни ташкил этиб, халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган педагогларнинг фарзандлари учун 87 минг 150 сўм, бошқа соҳа вакиллари болалари учун 290 минг 502 сўмни ташкил этади. Ушбу тўловларнинг 27 фоиздан 30 фоизигача ота-оналар, 25 фоизи касаба уюшма бюджети, 42,5 фоизи ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
- Кам таъминланган оилалар фарзандларига бу борадаги имтиёз ва енгилликлар ҳақида изоҳ берсангиз?..
- Туман халқ таълими бўлимида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари рўйхатлари шакллантирилган. Ушбу рўйхат асосида кам таъминланган оилалар болаларига бепул йўлланмалар тақдим этилади.
- Демак, ота-оналар мавжуд оромгоҳларга ўз фарзандларини ҳеч қандай хавотирсиз жўнатишлари мумкин…
- Албатта. Оромгоҳлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органлари, ёнғин чиқишнинг олдини олиш чоралари кўрилган. Шунингдек, шаҳарлараро телефон ёки уяли алоқа воситаси билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилди. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналар, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналар шай.
- Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш қай даражада ташкил этилади?
- Бу вазифа туман "Барака савдо" МЧЖ корхонаси зиммасига юклатилган бўлиб, маҳсулотлар марказлашган ҳолда етказиб берилади. Болаларни овқатлантириш бўйича намунавий таомнома (меню) ишлаб чиқилган. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, идиш-товоқ ва технологик жиҳозлар юзасидан санитария-гигиена қоидаларига жавоб бериши назорат қилинади.
Бундан ташқари, ўқувчилар маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган ахборот-ресурс маркази, болаларнинг қизиқиш ва иқтидорлари бўйича турли тўгараклар, компьютер синфлари, маҳорат дарслари ташкил этилиши режалаштирилган. Оромгоҳлар ҳудудининг ёш авлод мафкуравий имммунитетини шакллантириш, уларни ватанпарварлик ва миллий ғоя руҳида тарбиялашга қаратилган умуминсоний қадриятларга хос ва мос ҳолда жиҳозланиши ҳам дам олувчилар руҳиятига, қалбига она Ватанга муҳаббат, садоқат тушунчаларини сингдиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳа, болалар - келажагимиз. Зероки, ота-она, Ватаннинг улардан умиди катта экан, ёш авлод жисмоний ва маънавий етуклиги йўлида бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ. Токи, улар бахтли болалик дамларини қувноқлик, бахтиёрлик билан ўтказишсин. Туман халқ таълими ходими билан суҳбатимиз якунида таҳририятимизга ижодкор, фаол ёшлардан 104-мактаб 7-синф ўқувчиси Аббос Шодмонқулов кириб келди. Савол-жавоблар жараёнида Ўзбек¬истон ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошида ташкил этилган "Ёш ижодкорлар" клуби фаол аъзоси эканлиги, ташаббускор, интилувчанлиги боис, ёшлар иттифоқи тавсияси ва ҳомийлиги билан "Севасой" доимий соғломлаштириш оромгоҳига 1-босқичда ҳордиқ чиқариб қайтишга тайёргарлик кўраётганини айтди. Демак, болалар учун имконият эшиклари доимо очиқ.
Гулжаҳон МАРДОН қизи суҳбатлашди.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56