» » DAFN NAFAQASI qanday hollarda to`lanadi

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

DAFN NAFAQASI qanday hollarda to`lanadi



Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бўлимимизга келиб тушган 2000 га яқин мурожаатнинг 488 тасида дафн нафақаси сўралган. Мурожаатларга меъёрий ҳужжатлар асосида жавоб берилди."Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, нафақа марҳумнинг эрига (хотинига), ота-онасига, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки марҳумнинг қонуний вакилига, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса дафнни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган бошқа шахсга тайинланади ва тўланади. Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.Дафн нафақаси;
а) давлат пенсияси олувчи пенсионер;
б) ижтимоий нафақа олувчи фуқаро;
в) ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси;
г) бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этган ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим);
д) иш билан банд бўлган ёки банд бўлмаган шахс, фуқароларнинг айрим тоифаларига тегишли бўлган шахс ёки бола;
е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар вафот этган тақдирда тайинланади. Бунинг учун дафнни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган шахс фуқаро вафотидан сўнг олтмиш кун мобайнида мурожаат этиши лозим. Нафақа энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида тўланади.
Дафн нафақаси ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда - ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб тайинланади.
Ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа уни тайинлаган ташкилот томонидан тўланади. Кейинчалик кўрсатиб ўтилган сарф-харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома бўйича тўланиши ҳам мумкин.

Азизжон УСМОНОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56