» » "ЖОНКУЯРЛАР БОР БЎЛСИН"

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"ЖОНКУЯРЛАР БОР БЎЛСИН"


Байрам кезлари ободонлаштириш ишлари авж олади. Кўчалар кўркамлашиб, дов-дарахтлар оқланади. Пахтачи маҳалласида ҳам бу ишларга жиддий эътибор қаратилаётгани кўзга ташланади. Маҳалла биносидан узоқ бўлмаган эски қабристонни ҳам девор билан ўраш ишлари бошлаб юборилибди.
- Қишлоқнинг кайвониси бор жойда фаровонликка ҳам эътибор қаратилади, - деди бетон қориш ишлари билан шуғулланаётган усталардан бири. - Абдусалом Элмирзаев ана шундай инсонлардан. Гоҳ йўлларни таъмирлаш, баъзан ичимлик суви муаммоси билан турли идораларга мурожаат қилишдан эринмайдиган шу кишининг жиддий киришгани сабаб, қаровсиз қабристонда ободонлаштириш ишларига киришилди.
- Бу ишни шу йилги режага киритишимизга ҳам Абдусалом ака сабабчи. Катта кўчага ёндош қаровсиз бу ерни тезроқ тартибга келтириш учун елиб-югурди. Пойдевор тиклаш, ғишт териш ишлари учун керакли миқдорда маблағ ажратилмагунча тинмади. Кўпнинг манфаати учун жонкуяр шундай инсонлар бор бўлсин, - деди туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нормўмин Ҳайитов.
- Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп, - дейди у киши кўпчилик алқаётганини айтганимизда камтарлик билан. - Ўтган вақт давомида маҳалла фаолларининг аҳиллиги, ҳамфикрлиги сабаб, тўй-маъракалар анча ихчамлашди. Маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Марҳабо Ҳамидованинг саъй-ҳаракатлари билан оилавий можаролар, ажрашишлар барҳам топаяпти. Хотира ва қадрлаш куни олдидан ҳудуддаги иккита қабристон ободонлаштирилди. Яна бир қатор хайрли ишларга барча бирдек бош қўшишмоқда.
- Пахтачидаги эски қабристонда 43 миллион 800 минг сўмлик ишлар амалга оширилмоқда, - дейди "Фарида, Мухлиса" хусусий корхонаси раҳбари Фаррух Тошниёзов. - Савобли бу юмушдан қишлоқ аҳли ҳам четда эмас. 150 метр атрофидаги деворларнинг пойдевор ишлари тугалланди. Бир ой ичида деворини тиклаш ҳам поёнига етади.
Маҳалла қошида жамоатчилик асосида кексалар билан ишлаш бўйича маҳалла раиси ўринбосарлигига аҳоли у кишини танлаб адашмаган экан. Қатор йиллар қурилиш соҳасида раҳбарлик вазифаларида ишлаган эмасми, ҳануз тиниб-тинчимайди. Ҳудудга доир катта-кичик юмушларга, маданий-маърифий тадбирларга доимо бош-қош.
Шунинг учун ҳам Абдусалом акадек фазилат соҳибларини "Жонкуярлар бор бўлсин", дея эл олқишлайди.
Бахтиёр ҒАФФОРОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Ҳашар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56