» » ФҲДЁ БЎЛИМИДАГИЛАР масалага ечим топишар

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ФҲДЁ БЎЛИМИДАГИЛАР масалага ечим топишар

Паспорт - фуқароликни тасдиқловчи энг муҳим ҳужжат. Дунёнинг қайси бурчагига, қай бир давлат идорасига борманг, биринчи галда паспортингизни сўрайди. Шундай экан, 16 ёшга тўлган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросида ана шу ҳужжат бўлиши шарт.
52 ёшли хончорбоғлик Жарқин Назарова таҳририятга фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат олишида ёрдам сўраб мурожаат этди.
- Ёшлигимда автоҳалокатга учраганим таъсири бўлса керак, асабийлашаман, тез-тез бошим оғриб туради, - дейди Ж.Назарова. - Бефарзандлик туфайли турмушдан ажрашганман. Шу боис, акамнинг қарамоғида яшайман. Қатор йиллар хўжаликда ишлаганман. Мана 4-5 йилдан буён паспорт олиш ҳаракатида сарсон-саргардонман. Чунки, туғилганлик ҳақида гувоҳномам йўқ. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномамда нусха ёки дубликат беришлари учун туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилдим. Бўлим архивида ҳам менга гувоҳнома берилганлик ҳақида ҳужжатлар қайд этилмаганини айтишди. Шундан сўнг Нуробод туманининг ФҲДЁ бўлимига бордим. Аммо у ердан ҳам топилмади. Бу ҳақда туман, вилоят судларига ҳам мурожаат қилдим. Натижа бўлмади. Ким қаерга бор деса боравериб, асабларим чарчади. Айни пайтда бошим қотган. Нима қилсам экан? Умуман ҳужжатсиз яшайверсам нима бўлади? "Чиқмаган жондан умид", дея мурожаат этаяпман. Менга маслаҳат ёки ёрдам берингизлар.
Аниқланишича, мурожаат қилган аёлнинг аслида туғилганлик ҳақида гувоҳномаси бор-йўқлиги ҳам номаълум. Баъзи сабабларга кўра, туғилганлик гувоҳномаси олинмаган бўлиши ҳам мумкин. Шундай бўлган тақдирда ҳам у фуқаролик паспорти олишга ҳақли-ку! Бунинг учун туғилганлик гувоҳномаси керак. Туман ФҲДЁ бўлими архивидан қайд этилмагани ҳам аслида унга туғилганлик гувоҳномаси ёзилмаганини кўрсатаётир. Бу борада жуяли маслаҳат берадиган идора эса ФҲДЁ бўлими, Ж.Назарова туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун яна кимга мурожаат қилсин? Идора мутасаддиларидан тегишли жавоб кутамиз.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз ФҲДЁ бўлими

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56