» » ДЎРМОНСОЙДА НИМА ГАП?

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ДЎРМОНСОЙДА НИМА ГАП?

   Дўрмонсойга кираверишда машинага ортилган шағалтош йўлга тўкилаётганини кўрдик. Ҳашар йўли билан созланаётган қарийб 1 километр йўл Илхом ака Очилов бошлигида қилинаётган экан. Бир томонда бетон сим ўтказгичлар ўрнатаётган усталар маҳалладан ўтадиган юқори кучланишли электр линиясини алмаштиришмоқда.
Айниқса, юртимизда томорқа хўжаликларини ривожлантириш, ер эгаларига мўл-ҳосил етиштириш учун шарт-шароитлар, кенг имкониятлар яратилаётгани бир йилда уч марта ҳосил олиш иштиёқмандлари сафини кенгайтирмоқда. Маҳалла оқсоқоли айтган бир рақам эътиборимизни тортди.
   - Ўтган йили ҳудудда кам таъминланган оилалар 14 та эди. 2018 йил бошида ўз эҳтиёжларини тўла қоплай олмайдиган оилалар сони 5 та қолди.
Қизиқ. Бундай натижага қандай эришилди? Шу саволга жавобни хонадон соҳибларидан олдик.
   - Ўтган йили маҳалла фаолларининг маслаҳати билан 7,5 миллион сўм эвазига наслдор сигир олдим. Озуқаси томорқадан чиқди. Қўшимча экинлар экдик. Бугун рўзғоримиз буд. Олдинги етишмовчиликлар ортда қолди. Ҳаракат қилинса, яратган қўлларкан. Бу йил Миллий банк туман филиалидан яна 14 миллион 800 минг сўм кредит ажратишди. Кунига 25 литргача сут берадиган соғин сигир олдим. Ош-қатиқдан ёлчиб қолдик. Ортган сут, қаймоқ яна қўшимча даромад манбаи. Энди уйимизда сепаратор ҳам бор. Насиб этса, кредитни белгиланган муддатда қайтарамиз. Эвазига молхонамиздан сигир, бузоқ аримайди, - деди Тўлқин Кенжаев.
Суҳбатдошимизнинг қўшниси Қутлуғжон Қобиловнинг ҳовлисига бўйлаймиз. Озода, саришта хонадоннинг томорқасида мўъ¬жазгина иссиқхона. Қ.Қобилов қўлигул уста, темир-терсакдан ҳар нарса ясайолади. Ниманидир пайвандлаш, қандайдир дастгоҳ ясаш бўйича мурожаатлар кўп. Одамларга нафи тегиш эвазига қозон қайнатаётган бу инсон иссиқхонадан ҳам яхши даромад оларкан.
   - Бир йилда 2 сотих иссиқхонадан 3 марта ҳосил оламиз, - деди хонадон соҳиби. - Ҳозиргача исмалоқ, турли кўкатлар экиб ҳам даромад қилдик, ҳам дастурхонимиздан кўкат аримади. Ҳозир картошка экилган. Оиламизда апрель ойига бориб янги картошка истеъмол қилинади. Ортгани яна бозорга чиқарилади. Ёз кунлари эса иссиқхона ўрнида помидор етиштирамиз. Хуллас, ер бўш турмайди.
Англаганимиз, ана шундай инсонларнинг кўплиги сабаб Дўрмонсойда кам таъминланганлар рўйхати жорий йилдан бошлаб умуман қолмайди.
СУВ ИНШООТИ
ТАЪМИРЛАНАДИМИ?
   Одамлар билан мулоқотда ютуқларни эшитиб қувондик, камчиликларни айтсак, айрим раҳбарлар ранжишар. 556 та оила истиқомат қилаётган ҳудудда ягона сув иншооти 1990 йилда қурилган.
   - Ичимлик суви таъминоти доимий муаммо, - деди Мансур Раҳимов. - Сув иншооти ишлатилишига масъулман. Очиғи, сув таъминоти бўлган кундан бўлмаган кун кўп. Гоҳ насос, баъзан кабель учун пул йиғишга тўғри келади. Лекин бирон марта "Сувоқова" корхонасидагилар ўзлари ҳисобидан таъмирлаб беришмаган. Сув насоси ишласа ишламаса бир хилда тўлов талаб қилинади. Одамлар истеъмол қилинмаган сув учун пул тўлашни хоҳлашмайди. Оқибатда, аҳоли қарздорлиги юзага келмоқда. Ҳозир ҳам сув минораси занглаб тешилиб қолган. Шу сабабли аҳолига узатилган тармоқлар узилган ҳолда насосдан сув чиқараяпмиз. Таъмирлаш бўйича мурожаатларимиз жавобсиз қолаяпти.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56