Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ДЕҲҚОНЧИЛИККА ҲАВАС

 
 
 

ДЕҲҚОНЧИЛИККА ҲАВАС

Муаллиф: Admin дан 13-01-2018, 09:58, курилди: 39

0
ДЕҲҚОНЧИЛИККА ҲАВАС
мени тадбиркорликка бошлади
Инсон қадри унга кўрсатилган иззат-икром, ҳурмат-эътибор ва меҳр билан сарбаланд. Тинч ва хотиржам юртдаги осойишта ҳаёт, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амаллар билан у янада теран мазмун касб этади.
Давлатимиз Президенти ташаббуси билан жорий йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ходимлари кунининг нишонланиши мазкур соҳага қаратилаётган юксак эътибор намунаси бўлиб, нафақат деҳқон ва фермерлар, балки соҳада фаолият юритаётган олимлар, иқтисодчи ва инженер-механизаторлар, тадбиркорлар меҳнатини муносиб баҳолаш, улар учун янги ютуқ ва марраларга йўл очишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Дарвоқе, кенг далалар, яшнаб ётган боғ-роғларни кўрсам, дилим яйрайди. Деҳқончиликка қизиқишим боис, қолааверса, мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, "Зиё-нур чашмаси дурдонаси" фермер хўжалигини бунёд этганман. Айни пайтда 42 гектарлик фермер хўжалиги ишларига улгуриш учун елиб югуриш менга кўтаринки руҳ, ҳузур бахш этади. Президентимизнинг "Деҳқон бу - ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди", деган сўзларини тинглар эканман, биз соҳа ходимлари белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида бор имкониятни ишга солишимиз зарурлигини ҳис этдим. 2017 йилда 12 гектарлик пахта, 13 гектар ғалла майдонида сидқидилдан меҳнат қилиб, давлат режасини ортиғи билан уддаладик. Шунингдек, 10 гектар ерда яратилган боғ эл дастурхонини сархил мевалар билан таъминлашимизга заминдир. Даромадимиз ҳисобига "Зайнаб-Гулмира-Фотима чеварлари" тикув цехини очишга муваффақ бўлдик. 2018 йилда ҳам қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини таъминлаш, дастурхон ва бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшишини ният қилиб қўйдим. "Фаол тадбиркорлик, иннновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да тадбиркорлик фаолиятимни янада ривожлантириб, юрт ободлиги учун сидқидилдан хизмат қилмоқчиман. Ушбу йилда меваларни қайта ишлайдиган цех очиш ниятимиз бор.

Гулмира БОБОЕВА,
"Зиё-нур дурдонаси" фермер хўжалиги раҳбари,
Ўзбекистон "Адолат" СДП "Аёллар қаноти" туман Кенгаши раиси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.