Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ДАЛА МАКТАБДА

 
 
 

ДАЛА МАКТАБДА

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:54, курилди: 24

0
ДАЛА МАКТАБДА
фермерлар ўқуви
"Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистонда сув ресурсларининг миллий лойиҳаси" доирасида туман сув хўжалиги ходимлари ҳамда фермерлар дала мактаби қатнашчиларининг семинари "Зарафшон" массивида ташкил этилди.
ММТП, фермер хўжаликлари раҳбарлари, СИУлар вакиллари иштирок этган тадбирда пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл-ҳосил етиштириш, истеъмолчиларга сувни тўғри тақсимлаб бериш, ирригация тадбирларини олиб боришнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритилди. Ирригация объектларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар мутахассислар томонидан таҳлил қилинди.
- Ўтган йили 47,9 километр ариқ-зовурларда мелиорация ишлари бажарилганлиги тумандаги мавжуд 53400 гектар ер майдонларидан унумли фойдаланиш имкониятларини берди, - деди Дарғом ирригация тизими бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Турниязов. - Суғориладиган ерлар самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан ариқ-зовурлар равонлиги, ички ариқларнинг ўз вақтида қазилишига боғлиқ. Меъёридан ортиқча суғориш, сув йўлларига асоссиз равишда дамба қўйиш каби салбий ҳолатлар туфайли ернинг мелиоратив ҳолати бузилиши мумкин. Шунинг учун ҳам келгусида аксарият эррозия хавфини келтириб чиқарарувчи ариқлар ўрнига лотоклар ўрнатиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, жорий йил 17,2 километр коллектор ва зовурларда мелиоратив ишлар олиб борилди. Биргина "Хончорбоғ" канали реконструкция қилиниши учун 907 миллион сўм сарф¬ланди. Сув ресурслари танқислиги йилдан йилга сезилаётган бугунги кунда оби-ҳаётни тежайдиган барча усул ва воситалардан фойдаланиш деҳқончиликнинг энг долзарб масаласидир.
Таъкидлаш жоизки, тумандаги мавжуд ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш учун 10 та давлат, 60 та хўжалик ички насослари, 147 километр магистрал, 190 километр суғориш тармоқлари, 70 та гидротехника иншоотлари ва 114 та гидропостлар хизмат кўрсатмоқда. Уларни доимий соз ҳолатда сақлаш, сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлашга доир фикр-мулоҳазалар тадбирда қизғин муҳокама қилинди.
Бугунги кунда жорий йил ҳосили учун 17,8 минг гектар ғалла парваришланмоқда. Мавжуд майдонлардаги ғаллани озиқлантириш, суғориш жараёнида агротехника қоидаларига риоя қилиш юзасидан мутахасислар тавсиялар беришди.
Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.