Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ПОЧЧАСИНИ ДЎППОСЛАДИ

 
 
 

ПОЧЧАСИНИ ДЎППОСЛАДИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:49, курилди: 20

0
ПОЧЧАСИНИ ДЎППОСЛАДИ
Юқори Боғонали маҳалласида яшовчи ўолиб Қурбонов поччаси билан келишмай қолганлиги сабабли "ўқитиб" қўймоқчи бўлди. Қариндошлари Миржалол Абдувоҳидов ҳамда Чорижон Қозоқовлар билан тун ярмида "душмани"нинг уйига бостириб кириб, жиянининг кўз ўнгида обдон дўппослади. Воқеа жойидан ғойиб бўлган "уч" паҳлавон энди қилмишлари учун жавоб беришаяпти.
***
Янгиқишлоқлик Акмал Юзбоевнинг жаҳли чиққач, ақли "қочди". У поччаси Рустам Примқулов билан жанжаллашиб қолиб, аяб ўтирмади. Оқибатда поччасининг қош, кўз, қовоқ, бурун соҳаларига жароҳат етказди. Қайинука энди поччасига жароҳат етказгани учун боши хам.

СОХТА "МИЛИЦИОНЕР"ЛАР
Марат Мирзаев ва Искандар Вафоевлар отамлашиб олишгач "шер" бўлишди. Иккаласи Қатортерак маҳалласидан ўтувчи 4Р46 "Самарқанд-Каттақўрғон" автомобиль йўлининг чорраҳасида турган йўловчини машинанинг орқа ўриндиғига ўтқазиб олишди. Йўл-йўлакай уни манзилига етказишни ваъда қилганларнинг ниятлари бузилди. "Биз ИИБданмиз" дея аввалига йўловчининг чўнтагини титкилашди. Уларнинг бу ҳаракатига эътироз билдирган Ш.Болиевнинг юз-кўзларига кетма-кет мушт тушди. Шундан сўнг, жабрланувчининг 200 минг сўмлик мобиль телефонини олиб ўзини йўл четида қолдиришиб кетишди.
Бобир маҳалласида яшовчи сохта "милиционерлар"га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ЁНҒИНДАН ЗАРАР
КЎРДИ
Жума шаҳар автошоҳбекати ҳудудида "Хот-Дог" буткасида ёнғин содир бўлди. Якка тартибдаги тадбиркор Эмина Чалаевага тегишли ушбу хизмат кўрсатиш шохобчасидаги фалокат зудлик билан бартараф этилди. Аниқланишича, ёнғин пластикли қоплама остидан ўтказилган электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган. Бу фалокат туфайли шохобчанинг 30 метр квадрат енгил конструкцияли акфа ромлари ёниб кетган.

ҲУЖЖАТСИЗ ҲАЙДОВЧИ
1999 йил Жовул Қосим маҳалласида туғилган Муҳаммад Пардаев ҳайдовчилик ҳужжатлари бўлмасада, ўзганинг машинасини миниб кўчага чиқди. 4Р46 автомобиль йўлининг 17-километрида рўпарадан келаётган автомашинани ўтказиб 2-даражали йўлга бурилиш ўрнига тезликни оширди. Оқибатда қарама-қарши тарафдан ҳаракатланаётган автомашинага тўқнашиб ҳайдовчига тан жароҳати етказди. Қўққисдан бўлган тўқнашув туфайли ҳайдовчи йўл четида турган учинчи машинага бориб урилди. Ҳужжатсиз ҳайдовчига нисбатан айблов эълон қилинди.

ВИРТУАЛ "ДЎСТ"
дўст бўладими?
Ҳамма тенгдошлари қатори Шаҳбоз Турсунов ҳам ахборотга ўч. Бўш вақти бўлди дегунча, ижтимоий тармоқларни титкилайди. Ҳатто, 2013 йил жаҳон интернет тармоғининг "одноклассники.ру" сайтида "Шохбоз Турсунов" номи билан ўзининг шахсий профилини расмийлаштирган. Кейинги икки йил давомида Россияда ишлаб юрган вақтида профилидан ҳар хил уяли телефон аппаратлари орқали фойдаланиб келган.
Ўтган йилнинг баҳор кезлари ўз профили хотирасига юклагани "нима"лигини у энди билиб олди. Жаҳон интернет тармоғига киритилган диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган беномозлик, ислом дини тўғрисидаги маъруза ва видеолавҳалар, жиҳодга ундовчи "Изладим нашида.ўз" номли материалларни ҳамда "Исломий халифалик нима?" деб номланган Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилувчи маърузаларни ҳеч иккиланмай 115 нафар виртуал "дўст"ларига "класс" босиш йўли билан тарқатиб юборган.
Тезкор суриштирув натижасида, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар баққоллик Шаҳбознинг қайси дўстларга тарқатилганлиги аниқланди. Қизиқувчанлик яхши, аммо ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда қайси ахборотларни қабул қилиш, қай бирлари онгни заҳарлашини билиш учун эса илм ҳам, тарбия ҳам зарур.
Х.ШОДМОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бўлинма бошлиғи, майор.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.