» » ОДОБ - БУЮК ТОЖ уни кийиб, қайга борсанг, боравер!

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ОДОБ - БУЮК ТОЖ уни кийиб, қайга борсанг, боравер!

Аллоҳ таоло каломи Қуръони каримда: "У, инсонга билмаган нарсасини ўргатди", дея марҳамат қилади. Инсон яратилганда ҳеч нарсани билмайдиган махлуқотлар каби эди. Аллоҳ таолонинг илм ўргатиши билан инсон бошқа махлуқотлардан афзал бўлди. Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратиб, унга барча нарсаларнинг исмини ўргатди ва унда илм пайдо бўлди. Шу туфайли фаришталар унга таъзим саждасини қилишди.
Дарвоқе, Қуръоннинг илк нозил бўлган ояти "ўқи" сўзи билан бошланади. Ўқиш эса илм калитидир. Барча пайғамбарлар ўз қавм-ларининг устози ва мураббийси бўлишган. Демак, инсонларнинг бахтли яшаши илм ва китоб, мутолаа биландир.
Яратганнинг исм ва сифатларидан бири "Робб"дир. Бу мураббий-тарбиячи деган маънони англатади. Зеро, таълим-тарбия инсонни комилликка етаклайди. Бугунги кунда айниқса, ёшлар тарбияси катта муаммога айланди. Улар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тез-тез содир этилмоқда. Энди савол туғилади: бу муаммо кимники? Шу ўринда "Зарбулмасал" масалидан мисол келтирайлик.
Сичқон уйнинг бир четига қопқон қўйилганини кўриб қолади. Хўрознинг олдига бориб: "Эй, хўроз, кел, шу қопқонни олиб қўяйлик, ҳаммамизга халақит бераяпти", дейди. Хўроз унга жавобан, "Бу менга тегишли эмас, кимнинг муаммоси бўлса, ўзи ҳал қилсин", дейди. Сўнг сичқон қўйнинг олдига боради. Қўйдан ҳам юқоридаги каби жавобни олади. Мол ҳам шу тахлитда жавоб қайтаради. Кунлардан бир кун қопқонга илон тушиб қолади. Чиқишга ҳаракат қилиб, у ёқ бу ёққа талпиниб, рўзғор юмушлари билан банд бўлиб юрган уй бекасини чақиб олди. Турмуш ўртоғи аёлини касалхонага олиб борди. Муолажалардан сўнг, "Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлантиринг. Товуқ шўрва бўлса, яна ҳам яхши бўларди", дейишди. У киши келибоқ, катакдаги хўрозни сўйиб, таом тайёрлади. Эл-улус, "Фалончининг аёли бетоб экан, кўриб келайлик", дея зиёратга кела бошлади. Уй эгаси "Энди эҳсон қилмасам бўлмайди", дея қўйни сўйишга жазм қилди. Орадан кўп ўтмай, аёл вафот этди. Маъракаларини ўтказиш учун молни ҳам сўйишди. "Бу менинг муаммом эмас" деган жонзотларнинг ҳеч қайсиси омон қолмади. Сичқон эса омон қолди.
Умар ибн Салама розияллоҳу анҳу айтадилар: "Мен Расулуллоҳнинг қарамоқларида ёш бола эдим. Овқат вақтида қўлимни товоқнинг ҳамма ерига узатар эдим. Шунда Расулуллоҳ менга: "Эй, болакай! Аввал "бисмиллоҳ"ни айт, сўнгра ўнг қўлинг билан олдингдан олиб егин", деб ўргатдилар. Шундан бери ана шу тарзда овқатланадиган бўлдим" (Имом Бухорий ривояти). Яна бир ривоят: "Пай¬ғамбаримизнинг ёнларига бир киши келди. Ёнида яна бир киши бор эди. Пайғамбаримиз сўрадилар: "Ёнингдаги киши ким?" "Бу киши отам бўлади". Пайғамбаримиз дедилар: "Ҳеч қачон олдида юрмагин ва отангдан олдин ўтирмагин, Отангнинг исмини айтиб чақирмагин ва отангга лаънат келтирадиган ишни қилмагин". Ёхуд Муҳаммад Зеҳний "Ҳақиқий инсон ҳамиша илм ва ҳунарга интилади. Илм бир дарахт бўлса, одоб унинг мевасидир. Одобсиз олим, мевасиз бир дарахт кабидир", дея таъкидлайди.
Бу мисолларни бежизга келтирмадик. Бола камолотида, унинг одобли, ақлли бўлиб вояга етишишида аввало, "уй тарбияси", яъни, ота-она томонидан бериладиган тарбия муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз ўз сўзларида "Боланинг бўш вақти, душманнинг иш вақти", дея бежиз айтмадилар. Безорилик, йўлдан адашиш, турли ёт оқимларга кириб кетиш каби иллатлар бекорчиликнинг оқибатидир.
Фарзандларимиз - келажак давомчилари! Улар тарбияси йўлида якдиллик билан ҳаракат қилмоғимиз керак.
О.НАЗАРОВ,
туман бош имом-хатиби.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56