Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ

 
 
 

ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:21, курилди: 32

0
ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ барчага насиб этсин

Соғинган юракларга илиқлик, кўнгилларга кўтаринкилик бахш этиб янги йил эшик қоқмоқда. Айни пайтда туманимиздаги барча корхона ва ташкилотлар, таълим даргоҳлари, давлат муассасалари, маҳалла ва гўзарларда бу қутлуғ айё қаршиланмоқда. Янги йилни аъло кайфият билан кутиб олиш мақсадида туман марказининг икки асосий қисми - Жума "Ёшлар боғи" ҳамда Гўзалкент анфитеатрида улуғ тантана рамзи, даракчиси сифатида "Янги йил арчаси" ўрнатилди. Албатта, эзгулик, яхшиликка талпинган диллар байрам кунлари арча атрофида бир-бирларига яхши ният, тилакларини изҳор этишади. Куй-қўшиқлар жарангига ҳамоҳанг ҳолда тирикликнинг иноятли дамларини шукроналик билан кутиб олишади.ДОРИЛОМОН ДАМЛАР ГЎЗАЛЛИГИ
Дарвоқе, туман ҳокимининг "Туман ҳудудида жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан 31 декабрь кунига қадар "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги"ни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан, байрам тантаналарини осойишталик билан, кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида барча ташкилот ва корхона, таълим муассасаларида туну кун навбатчилик постлари ташкил этиган. Туман маданият уйи томонидан байрам сценарийси тайёрланган. Хушовоз хонанда, таниқли санъаткорлар жозибадор куй-қўшиқлари билан эл хизматида. 2018 йилнинг 10 январига қадар коллеж, мактаб ва боғча болаларининг театрлаштирилган саҳна кўринишлари, эртак қаҳрамонлари ҳамда Қорбобо ва Қорқизларнинг чиқишлари байрамга ташриф буюрганлар кайфиятини чароғон этишмоқда. Муҳими, болажонларга ҳар гал Қорбобо ва Қорқизнинг ҳомийлар ҳисобидан совғалар улашаётганидан барча мамнун Зеро, тинч ва осойишта юртгагина улуғ айёмлар ярашади. Дориломон онлар гўзаллигини юракдан ҳис этиб, очиқ чеҳра, ойдин ниятлар билан кутиб олиш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.