Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ОРЗУЛАРИ УШАЛМАЙ

 
 
 

ОРЗУЛАРИ УШАЛМАЙ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:42, курилди: 46

0
ОРЗУЛАРИ УШАЛМАЙ
қиз умри хазонга айланди
"16 ёшли қиз ўзини поездга ташлабди". "Ҳали орзулари ушалиб улгурмаган қизга нима ситам ўтибди?".
Ҳа, ёмон хабар тез тарқалади. Ҳақиқатдан ҳам, Жума шаҳрининг Ш.Рашидов маҳалласида истиқомат қилган, 23-мактабнинг ўқувчисини шу йил 24 ноябрь куни "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди уриб кетиши натижасида вафот этган.
Янгиобод маҳалласи фаоллари билан ана шу фожиали воқеа муҳокама қилинди.
- Бундай кўнгилсизликдан хулоса чиқаришимиз керак, - деди йиғилишда ППХ милиционери, сафдор И.Шодиев. - Фарзандини кўчага кузатаётиб, темир йўлнинг белгиланган жойидан ўтиши, поездга тош отмаслик ҳақида ҳар куни тайинлаш шу ҳудудда яшаётган ота-оналарнинг вазифаси. Шундагина темир йўл яқинида яшаётган фуқароларнинг нотўғри ҳаракатлари туфайли содир бўлиши мумкин бахтсиз ҳодисалар олди олинади.
Ҳа, бир қиз ўз умрига зомин бўлди. Аслида бу ҳолат лоқайдлик, эътиборсизлик оқибати эмасми? Хонадонма-хонадон аҳолининг турмушини ўрганишдаги юзакилик, муассасаларда таълим-тарбиядаги оқсашлар, бола психологиясига лоқайд қараш оқибати бу. Юқорида айтилганидек, "нима ситам ўтибди?" деган саволга жавоб изланаяпти.
Ё.ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Мароқанд бекатида ЖХТБ ҲПГ катта инспектори.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.