Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "КОРРУПЦИЯ ТАЪЛИМ СИФАТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?"

 
 
 

"КОРРУПЦИЯ ТАЪЛИМ СИФАТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?"

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:41, курилди: 84

0
"КОРРУПЦИЯ ТАЪЛИМ СИФАТИГА
САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?"
Ҳуқуқий онги юксак даражада шаклланган киши албатта, жамиятнинг етук фуқароси бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топа билади. Таълим муассасамизда "Коррупция таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадими?" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маҳаллалар фаоллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
- Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунида жамиятимизга ёт иллатнинг салбий оқибатлари алоҳида таъкидлаб ўтилган, - деди муассаса директори М.Пардаев. - Биз бу каби иллатлардан ҳимояланиш, олдини олиш ҳолатларини ёш авлод қалбига чуқурроқ сингдиришимиз лозим.
Тадбир сўнггида, мактаб ўқувчилари томонидан "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида саҳна кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, бу борада иштирокчилар фикрлари тингланди.
Давра суҳбатидан тегишли хулосалар олинди.

Сора МУҚИМОВА,
82-умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.