Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » БОШИ ТОШГА ТЕГМАГАН ЭКАН

 
 
 

БОШИ ТОШГА ТЕГМАГАН ЭКАН

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:34, курилди: 40

0
БОШИ ТОШГА ТЕГМАГАН ЭКАН


Гулакондоз маҳалласида яшаган С.Н. ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаган. У қўшнисининг уйига кириб, хонадонда вақтинча яшаётган ўолиб Завқиевга тегишли 14 миллион 300 минг сўмлик мулкини ўғирлаб кўздан ғойиб бўлади. Ўлжасини бозорга сотиб юборади. Орадан 1 ой ўтиб, муқаддам жабрланганнинг оила аъзоларига тегишли бўлган 800 минг сўмлик мулкини ўғирлайди. Буни қарангки, бир неча кун ўтиб яна шу хонадонни "ов" учун мўлжал қилади. Ўғирликларининг миси чиқмаётганидан руҳланган С.Н. ёнига тенгқури К.С.ни жалб этади. Улар сентябрь ойининг 14 куни Оқ олтин МФЙдаги хонадонлардан биридан 1 бош қорамол ўғирлашиб, яна Тинчлик МФЙдаги хонадонларга ҳам талон-тарож қилиш учун киришади. Янгиобод маҳалласилик К.С. ҳам "устоз"ини касбини "ўзлаштириб" олган экан. У сўнгги бор ўғирликдан "қуруқ" қайтган куни 3 нафар тенгқури билан тун пайти кўчадан ўтаётган аёл кишига ҳужум қилишади. Аёлнинг 155 минг сўмлик мулкларини тортиб олишади.
Юқоридаги жиноят тафсилотларидан кўриниб турибдики, бу вояга етмаганлар назоратсиз бўлишган. Уларнинг таълим-тарбияси учун на ота-она, на профилактика нозири, на маҳалла жамоатчилиги қизиққан. Ҳатто, вояга етмаган К.С. коллежнинг қайси курсида ўқишини ўзи ҳам билмайди. С.Н. эса содир этган жиноятларидан сўнг, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганига қадар яна бир нечта жиноятга қўл урган.

СИГИР ЎҒРИСИ


Р.С.ни Ш.Рашидов маҳалласидагилар ишёқмаслигини билишади. Муқим ишнинг бошини тутмаган бу кимса ҳар кимнинг уйида ишлаб топганини ичкиликка сарфлашга одатланган. Бир куни уйига ҳам маст ҳолда сигир етаклаб келади. "Уст-боши кир ҳолда келганида сигирни топган пулига сотиб олганига ишонмадим. Молни олган жойига қайтиб олиб боришлигини талаб қилганимдан сўнг, ортига қайтиб кетди." Бу сўзлар жиноятчининг турмуш ўртоғи кўргазмасидан бежизга келтирилмаяпти. Панд-насиҳатлар унга кор қилмади. Қўшни маҳалладаги хонадонлардан бири ортида қозиққа боғлоғлик турган сигирни "ўзиники" қилиб олган бу кимсанинг қилмиши суд ҳукмига ҳавола қилинди.
"NOTEBOOK" ТОПИЛДИ
"Шу йил 12 ноябрь куни тунги соат 20:00 да компьютерни ишлатиб бўлгач дераза олдига қўйгандим. Эрталаб хонага кирсам, жойида йўқ. Кимдир ўғирлаб кетибди". Турон маҳалласи фуқаросидан тушган ушбу мурожаат атрофлича ўрганилди. Тезкор қидирув натижасида фуқаронинг буюмини маҳалладоши Р.Р. олганлиги маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

НИҚОБ КИЙГАНЛАР
юзи очилди

Тунги соат 3:00 ларда юзида ниқоб кийган шахслар Сазағон маҳалласи хонадонларининг бирига киришади. Уйда ухлаб ётганларни қўлларидаги пичоқ билан қўрқитишиб, пул беришларини талаб қилади. Хонадон сохибининг қаршилик кўрсатганига жавобан, унинг тана сохасига 3 бор тиғ уришади. Сўнг ҳовлида турган автомашинадаги 13 минг АҚШ доллари, 117 минг 500 Россия рубли ҳамда 65 миллион 500 минг сўм пулларни қўлга киритишиб, автомашина билан қочиб кетишади. Тезкор қидирув тадбири давомида ниқобли босқинчилар қўлга олинди. Гумондорлардан бирининг уйида гиёҳвандлик моддалари борлиги ҳам аниқланди. Ўғирланган пуллар далилий ашё сифатида олинди.

В.АҲМЕДОВ,
туман ИИБ бошлиғи ўринбосари.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.