Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ҲУЖЖАТЛАР ТАХТ

 
 
 

ҲУЖЖАТЛАР ТАХТ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:29, курилди: 44

0
ҲУЖЖАТЛАР ТАХТ
тадбиркор нега сарсон?
Юртмизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар кўлами тобаро ошмоқда.
Жумладан, "Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги юртбошимиз фармонида ҳам тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилиши таъминланиши таъкидланган. Фармон ижроси доирасида тумандаги "Ягона дарча" марказида давлат хизматлари кўрсатилиши муддатлари ўрганилди. Давлат хизмати кўрсатиш муддати ўн икки кун бўлган турар жойни нотураржой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги Баҳодир Аҳмедовнинг аризаси шу йил 23 август куни туман ҳокимлигига юборилган. Бир кун ўтиб, туман архитектура ва қурилиш бўлимига йўлланган бу нома салкам бир ой муддат бош архитектор лавозими вакант бўлганлиги сабабли тўхтатиб қолдирилган. Илҳом Тиркашев, Инобат Тилабова сингари тадбикорларнинг ҳам шу мавзудаги мурожаатларига жавоб бир ой кечиктирилган. "Бибисора Дилрабо Дилроз" оилавий корхонаси раҳбари Чарос Абдухолиқова шу йил 29 июль куни электр тармоғига уланиш бўйича мутасаддиларга ариза билан мурожаат қилган. Шартномада кўрсатилган 130 минг сўм ҳам тўланган. Лекин тайёр ҳужжатлар 1 октябрга қадар тадбиркорга берилмаган. Якка тартибдаги тадбиркор Раъно Назарова, Алишержон Аҳмедовлар ҳам электр тармоқлари корхонасига қилган мурожаатлари туфайли ойлаб саргардон бўлишган. Текшириш давомида тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари таъминланди. Аниқланган қонун бузилиш, унинг келиб чиқиши сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан 3 та тақдимнома киритилди, 3 нафар шахсларга МЖтКнинг 241-9-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди. Тақдимномалар кенгайтирилган йиғилишларда кўриб чиқилиб, натижасига кўра, 1 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Президентимизнинг "Тадбикорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар 15 кунда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, муаммолари ўрганилмоқда. Йил давомида 69 та тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига доир сунъий тўсқинликлар бартараф этилди. Кредит олиш, коммуникация тармоғига уланиш, қарзни ўндириш, тўлов терминали олиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш сингари масалалар билан мурожаат қилган тадбикорларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида 36 та янги иш ўринлари яратилди.
М.НОЗИМОВ,
туман прокурорининг ўринбосари,
2-даражали юрист.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.