Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » САФДОРЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ

 
 
 

САФДОРЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:12, курилди: 18

0
САФДОРЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ
"Ташаккурнома" олишди
Айни вақтда туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими томонидан 52 та объект, 17 хонадон ишончли қўриқланмоқда. Ходимларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 та жиноят фош этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар туман ички ишлар бўлимига топширилди. Шунингдек, бўлим ходимлари бошқа соҳавий хизмат вакиллари билан ҳам ҳамкорликда турли тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Яқинда бўлим сафдорларининг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди. Маданият уйида ўтказилган мазкур тадбирда Республика Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари Улуғбек Ходжаев, вилоят қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров иштирок этди. Унда сўз олганлар ходимларни касбига садоқат ва масъулият билан ёндашиш ҳамда уларнинг муомала маданияти ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилиш сўнгида ўз хизмат бурчини мардонавор ўтаётган 15 нафар сафдорларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома"лар берилди.
Бектош ЖЎРАЕВ,
туман ИИБ қўриқлаш бўлими 2- отряд,
1-2-гуруҳ командири, сержант.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.