Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТ

 
 
 

ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:11, курилди: 23

0
ТАДБИРКОРЛАРГА
ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги фармонида қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, кичик бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасида изчил ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Яъни, 2013 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари йилнинг ҳар чорагида тақдим этиб келинадиган молиявий ҳамда статистик ҳисоботларини йилига бир марта тақдим этилиши ва статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма кузатув ўрганишлар ўтказиши кўрсатилган. Туманда 439 та кичик бизнес субъектлари йилда бир марта статистика ҳисоботларни электрон кўринишда такдим этиб келмокдалар.
Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш кўзда тутилган. Ҳимояни кучайтириш, фаолиятини тартибга соладиган маъмурий жиноят қонунчилигини либераллаштириш ҳамда барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш, лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлик тартиб-тамойиллар янада соддалаштирилди. Бу кичик бизнес учун барча қўлайликлар яратиб берилганлигини кўрсатмокда.
Нодир РАҲИМОВ,
туман статистика бўлими бош мутахассиси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.