Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

 
 
 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:05, курилди: 16

0
БЎШ ИШ
ЎРИНЛАРИ
нега яширилади?
"Ишга кирмоқчиман. Ўзим мўлжал қилган корхонадан бирор таниш-билиш топишим керак". Фуқаронинг бу гапида жон бор. Айрим корхона, ташкилотларда бўш иш ўринларини яшириш, танишларини, қариндош-уруғларини ишга қабул қилиш ҳолатлари барҳам топмаган. Шу боис бу борадаги қонунлардан хабардор раҳбар адашмайди, демоқчимиз.
Иш берувчиларнинг бу жараёндаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги қонунининг 18-моддасида белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилган "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида"ги Низомнинг 4-бандида иш берувчилар ҳар ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай бўш иш жойлари мавжудлиги ҳамда мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказларига тақдим этиш шартлиги кўрсатилган.
2017 йил май ойидан бошлаб, ушбу маълумотларни ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказларига интернет тармоғи орқали электрон тарзда тақдим этиш имконияти жорий этилган.
Маълумотлар иш берувчиларда бўш иш жойлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам тақдим этилиши лозим.
Ахборотларни меҳнат органига ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун иш берувчининг мансабдор шахсларига Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддасига асосан, энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маълумотларни тақдим этмаган ва бўш иш ўринларини яширган 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан олти миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилиб, ундирилган.
Аммо маълумотларни тақдим қилмаслик, иш ҳақи юқори бўлган лавозимларни ошкор қилмай, хизматчи лавозимларни кўрсатиш билан чегараланиш, баъзи иш ўринлари яшириш ҳолатлари учрамоқда.
Ушбу масаланинг моҳиятини тушуниб етган ва ўз вазифасига виждонан ёндашган мансабдор шахслар юқоридаги қонунбузарликларга йўл қўймаслиги барчамизга маълум.
О.СУВОНҚУЛОВ,
туман Бандликка кўмаклашиш маркази
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.