Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?

 
 
 

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 11:02, курилди: 17

0
ҚИШГА
ТАЙЁРГАРЛИК
ҚАНДАЙ?
Қиш эшик қоқмоқда. Бу мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида аҳоли иситиш тизимларини созлашга, керакли миқдорда кўмир, ўтин ғамлашга аллақачон киришган. Имконияти бор хонадон эгалари қишга шай. Кам таъминланган оилаларда бу борадаги аҳвол қандай? Юртимизда имконияти, таъминоти чекланганлар ҳолидан хабар олиш, ҳомийлик ёрдамлари уюштирилиб изғиринли кунларда қийналиб қолмасликларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Шу мақсадда республика ҳудудларида ишчи гуруҳи аъзолари секторлар раҳбарлари билан биргаликда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш ва аҳолини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишмоқда. ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?
- Эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди, - деди қўшқудуқлик Адиба Шукурова. - Шу йил 24 ноябрь куни республика ва туман ҳокимлигидан бир гуруҳ кишилар хонадонимизда бўлишди. Яшаш шароитимиз билан танишиб, қиш мавсуми учун 200 килограмм кўмир, 1 дона газ баллони ва плита бериб кетишди. Кам таъминланганларга юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган бу ғамхўрлик туфайли совуқ кунлардаги имкониятимиз ўнг
ланишидан мамнунмиз. ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?
Дарвоқе, 23-24 ноябрь кунлари 4 сектор раҳбарлари бошчилигидаги гуруҳлар тумандаги кўплаб хонадонларнинг куз-қиш мавсумига, тайёргарлик, муаммоларини ўрганишди. Тадбир давомида 420 та хонадонларга газ баллонлари ҳамда 16 тонна кўмир брикети тар-қатилди. Бир қанча кам таъминланган оилаларга ҳомийлар ҳисобидан ҳам газ плита, газ баллон, кўмир брикетлари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Чортут, Катта найман, Қўшқудуқ маҳаллаларида истиқомат қилаётган 3 нафар ногирон фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Бундан ташқари, Олти Қаҳрамон, Пахтакор, Камолот, Қўқони МФЙлар ҳудудида яшайдиган аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш учун ўрнатилган сув иншоотлари ишга туширилди. Бўстон МФЙда жойлашган кўп қаватли уй-жойлар олдидан умумий ҳожатхона қурилиши ҳашар йўли билан бошлаб юборилди. Юқорида қайд этилган барча хонадон аъзолари туман тиббиёт бирлашмасининг махсус гуруҳи томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Қишлоқ ва қўрғонлар ҳудудидан ўтадиган ички йўлларнинг таъмирланишини келгуси йил дастурга киритиш ва ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Б.ШУКУРОВ,
Қ.ЗИЁТОВ (фото).

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.