Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » БОҒЧА ОПА НЕГА КЎП ПУЛ ЙИҒАДИ?

 
 
 

БОҒЧА ОПА НЕГА КЎП ПУЛ ЙИҒАДИ?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:05, курилди: 216

0
БОҒЧА ОПА НЕГА КЎП ПУЛ ЙИҒАДИ?
Бола азиз, уни албатта, яхши тарбия олишини, бировдан кам бўлмаслигини ҳар бир ота-она истайди. Яқинда бир киши боғчада кўп пул йиғилаётгани ҳақида нолиб гапирди.
"Ойига 135 минг сўм бадал пули бераман. Бундан ташқари, ой давомида «йиға-йиғ»лар кўп. Сентябрь ойи эди, менга болангиз шуғулланиши учун мана буларни олиб келинг деб, кичик бир қоғозчада рўйхатни узатди. Қарасам, қалам, қоғоз, чизғич ва ҳоказо…2 та иш журнали ҳам бор. Хўп, дедиму, жами 150 минг сўмга яқин нарсаларни олиб келдим. Фарзандимдан сўрасам, ҳар замонда улардан фойдаланар экан. Бироз вақт ўтгач, театр келармиш, унга 3 минг сўм, яна қанақадир фондга 3 минг сўм, кейин нуфузли комиссия ташрифи боис биттадан ўйинчоқ, бир кун ўтар-утмас гултувак... Булар ҳам майли, телевизорни созлаш учун 50 минг сўраганига қандай чидаш мумкин? Бир гуруҳда 20 нафардан ортиқ болалар бўлса, қолганини ўзингиз ҳисоблайверинг… Яна, "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га совға олиб келмасаларинг хафа бўламан, депти".
Унинг нолишида "жон" бор. Жамиятимиз бой ва камбағаллар тоифасига ажралган эмаску! Айрим ота-оналар ана шундай ҳолатларга бефарқлиги, индамаслиги бошқа ота-оналарга қимматга тушаяпти. Айрим тарбиячиларнинг тарбияси бузилаётганлигини тушуниш мумкин. Бундай тарбиячидан нимани кутиш мумкин! Болалар боғчаданоқ коррупцияни ўрганишмаяптимикан? Яъни, совға олиб борса, устози уришмас экан.
Бу билан ҳамма боғчада шундай демоқчи эмасмиз. Фақатгина, ота-оналардан боғча опаларининг юқоридаги талабларига бефарқ бўлмаслиги, ундан кўра, фарзандингиздан бугун нимани ўрганиб келдинг ёки фарзандим нимагадир ҳеч нимани ўрганмаяпти, деган саволларни қўйишса талаб, масъулият кучаяди-ку.

Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.