Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » БОЛАНИНГ ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

 
 
 

БОЛАНИНГ ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:04, курилди: 35

0
БОЛАНИНГ ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛСА
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Иситма - мустақил касаллик эмас, касалликнинг белгиси. Ҳарорат дори билан туширилаётганда касалликнинг ташқи белгиси йўқ қилинади, лекин у даволанмайди.
Ҳарорат ҳар бир инсонда бўлади ва у меъёрда айнан 36,6 даражада бўлиши шарт эмас. Бу ўртача кўрсаткич ҳисобланади, чунки соғлом одамда у 36,1 дан то 37,2 даражагача бўлиши ва ҳатто кун давомида ўзгариши мумкин. Масалан, овқатлангандан сўнг ёки жисмоний ҳаракатлардан кейин ҳарорат кўтарилиши ҳеч гап эмас.
"Боланинг иссиғи чиқди", деганда тана ҳароратининг 37,2 даражадан юқорилаши назарда тутилади.
Боланинг иситмаси чиқаётганини қандай англаш мумкин?
Катталар юқори ҳароратни одатда қуйидаги белгиларга кўра аниқлашади: заифлашиш, бош оғриқлари, титроқ, иштаҳанинг йўқолиши, мушаклардаги оғриқлар, терлаш.
Гапиришни биладиган ёшдаги болалар ёқимсиз ҳолатдан шикоят қилишлари мумкин. Бироқ ҳали тилга кириб улгурмаган болакайларда ҳам ҳарорат кўтарилиши кузатилади.
Чақалоқларда ҳароратни ўлчаш учун боланинг ноодатий хатти-ҳаракатлари сабаб бўлиши мумкин:
Овқатдан ёки она сутидан воз кечиш;
Сабабсиз кўз ёш тўкиш, асабийлик;
Уйқусираш, чарчоқ, нофаоллик.
Қачон ва нима учун ҳароратни тушириш керак?
Шифокорлар ҳарорат кўрсаткичи 38 даражадан ошгандагина уни пасайтиришни тавсия қилишади.
Ёдингизда бўлсин, дори таъсир қилиши учун вақт керак: 0,5 соатдан 1,5 соатгача. Шундай экан, дори қабулидан 10 дақиқа ўтгач иситма ўлчашга шошилманг.

Абдумурод САФАРОВ,
педиатр.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.