Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"

 
 
 

"МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:01, курилди: 39

0
"МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"
дейишади бу маскандан қайтаётганлар
- Қўли эм шифокорлар бахтимизга ҳамиша бор бўлишсин, - дейди Гўзалкент маҳалласилик Хуршид Муродов. - Бундан 14 кун аввал ноқулай ҳаракатим боис, оёғимнинг катта-болдир суяги синди. Бундай оғриқни бошидан кечирганлар жуда яхши билишади. Худога шукур, тегишли муолажалардан сўнг анча соғайиб қолдим. Касалхонада беморлар учун яратилган шарт-шароитлар яхши. Дўхтирларнинг муомаласи ҳам дардга дармон эканини шу ерда билдим.
Дарвоқе, туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимининг бош врачи Ҳусан Сатторов таъкидлаганидек, "дард билан олишиб келганлар даво топиб миннатдор қайтишади" бу ердан. 25 ўринга мўлжалланган бу шифо масканида куйиш, ит тишлаши ва бошқа ҳодисалар туфайли тан жароҳати олганлар ҳамда суяк касаллиги билан оғриган беморлар даволанади. Улар учун бўлимда барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Касаллар уч маҳал парҳез таом, 80 фоиз бепул дори-дармонлар билан таъминланяпти. Ит тишлаши оқибатида жароҳатланганлар эмланади ва 10 кун давомида керакли муолажаларни олишади. "МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"
- Беморларни дарддан фориғ қилиш учун замонавий асбоб-ускуналар ажратилган, - деди бўлим раҳбари. - Масалан, умуртқа чурраси билан оғриганларга тана тортиш ускунаси, суяк синиши ҳолатларида портатив рентген, илизатоф аппаратлари, металл пластинкалар жуда асқотаяпти. Бел умуртқаси шикастланганларни даволашда вилоят умуртқа поғоналарини даволаш бўлими билан ҳамкорлигимиз қўл келаяпти. Мазкур касалхонанинг "Пардаев - Ўринбоев" деб номланган аппарати беморнинг тез соғайишида ўз самарасини кўрсатаяпти. Тиббиёт масканимизда касалларнинг ўтириб-туриши, овқатланиши ва муолажаси учун қулайликларга эга 2 та функцион ҳамда 2 та интенсив кроватлар мавжуд. 2018 йил ҳам "Саломатлик-3" дастури асосида "Артроскоп" аппарати берилиши кўзда тутилган. Бу аппарат ҳозирда тез-тез учрайдиган тизза бўғим ичидаги жароҳатлар муолажасида қўлланилади.
Хоналарда беморларни суҳбатга тортганимизда, бўлимга шифо истаб келган беморлар бурчига содиқ, тажрибали врач Фарҳод Дониёров, катта ҳамшира Зулхумор Файзиева ҳамда ширинсухан ҳамширалар Зебо Сафарова, Гўзал Ўринова сингари саломатлик посбонлари хизматидан мамнунлигини айтишди.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА,
Ф.АБДУЖАЛИЛОВА (фото).
Калит сўз: Тиббиёт

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.