Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ТУРМУШ ҚУРИШ ЁШИ

 
 
 

ТУРМУШ ҚУРИШ ЁШИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:59, курилди: 39

0
ТУРМУШ ҚУРИШ ЁШИ
оила мустаҳкамлигига таъсир этувчи
асосий омил
- Икки ойдан сўнг келиним 17 ёшга киради. Никоҳдан ўтиш учун ФҲДЁга келганди. Қиз ҳали 16 ёшга тўлмаган дея, қайтаришибди. Икки ой ичида нима ҳам ўзгариб қоларди? Бир иложини қилиб беринг. Тўйга яқин қолганди, - деди бўлимимизга ташриф буюрган онахон.
Аёлга узоқ тушунтириш ишлари олиб бордик. Унга 2013 йил 1 майда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуннинг амалга киритилиши билан никоҳ муносабатларига киришишда қонунда назарда тутилган никоҳ ёшига амал қилмаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида ҳам айтилди, аммо фойдаси бўлмади. У биздан норози бўлиб, хонадан чиқиб кетди.
Никоҳ қадимдан муқаддас битим, деб ҳисобланган. Бироқ, кейинги пайт-ларла айрим ёшлар ҳаётга енгил қараётганлиги, айниқса, қизларни турмуш деб аталмиш «мушт»га дош беролмаслиги, уларнинг маънан ва жисмонан оила қуришга тайёр эмаслиги оқибатида ажримлар сони ортиб бораяпти. Бугунги кунда эрта турмуш ва унинг олдини олиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳам бежизга эмас. Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир этувчи асосий омиллардан экан. Ҳозирги пайтда дунё бўйича никоҳ ёшини кўтариш глобал бўлиб, бу ҳақда БМТ ҳам ўзининг асослантирилган фикр ва тавсияларини бермоқда. Айниқса, скрининг маркази тадқиқотчиларининг эрта никоҳ оқибатида ногирон ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилиши кўпайиб бораётгани тўғрисидаги маълумоти халқаро ҳамжамиятни ташвишга соляпти.
Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида ФҲДЁ бўлимимизда қайд этилган никоҳдан ажралганлик тўғрисида далолатомалар таҳлил қилинганда, никоҳи бекор қилинаётган фуқароларнинг кўпчилиги 17-25 ёшда эканлиги кузатилди. Бундан кўриниб турибдики, ажралишларнинг муҳим сабабларидан бири - эрта никоҳ. Оила деб аталган бу муқаддас қўрғонга қадам қўймоқчи бўлган ёшлар, ота-оналар мутахассислар маслаҳатига таяниб, атрофдагиларга қараб хулоса чиқарсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Наргиза ГУЛМУРОДОВА,
туман 2-сон ФҲДЁ бўлими
инспектори.
Калит сўз: ФҲДЁ

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.