Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ

 
 
 

"ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:53, курилди: 33

0
"ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ
харидоргир
Балиқ маҳсулоти таомлар ичида энг тозалиги, инсон организми учун фойдали элементларга бойлиги билан ажралиб туради. Халқимизда балиқ истеъмол қилган кишининг руҳияти покланиб, жисми тозаланади, деган гап бор. Айни пайтда бозордан турли хилдаги балиқ маҳсулотларини харид қилар эканмиз, уларнинг "тилини" тушуниб, бу борада тинимсиз меҳнат қилаётган инсонлар кўпаяётганидан дилимиз ёришади."ПЎЛАТ БАЛИҚ" МАҲСУЛОТЛАРИ
- 21 гектарлик сув ҳавзасида 22 минг балиқ чавоқларини етишитираяпмиз, - дейди Ошиқ Ота маҳалласилик тадбиркор Тўлқин Жўрамуродов. - Айни пайтда уларнинг ичида Африка қора лаққаси, сазань, толсталоб, амур каби турлари мавжуд. Африка лаққа балиқлари Ўзбекистон иқлими ва шароитига мослаштирилган ҳолда боқилмоқда.
Дарвоқе, ҳаракат бор жойда баракат бўлади. Ҳозирда "Пўлат балиқ" ҳавзасида етиштирилаётган балиқлар харидоргир бўлиб, бозорда бир кунда 150 килограмм балиқ истеъмолчиларга етказиб берилаяпти. Бобоси О.Жўрамуродов, Қ.Жўрамуродов, У.Облоқулов каби ушбу соҳа мутахассисларининг тинимсиз меҳнатлари туфайли, ишлар кўнгилдагидек ташкил этилган. Балиқларга кунига икки маҳал ем берилади. Бу ишларни амалга оширишда 4 нафар ишчи астойдил хизмат қилаётган бўлиб, уларнинг ойлик маошлари 1 миллион 800 минг сўмни ташкил этади.
- Яна қўшимча бир гектару ўн беш сотихлик майдонда 400 миллион сўмлик чавоқларни кўпайтиришга мослаштирилган лаборатория биноси қуриб битказилди, - дейди Т.Жўрамуродов. - Келгусида режаларимиз кўп. Бу соҳани янада кенгайтириш, балиқлар турини кўпайтиришни ният қилганмиз.
Гулжаҳон МАРДОН қизи,
Қиёмжон ЗИЁТОВ (фото).
Калит сўз: Балиқчилик

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.