Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ЖАМОАТ ИШЛАРИ

 
 
 

ЖАМОАТ ИШЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:50, курилди: 55

0
ЖАМОАТ ИШЛАРИ
иштирокчиларига ҳақ тўланяпти
Аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири бўлиб, бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизда 186900 нафар меҳнатга лаёқатли, 139100 нафар иқтисодий фаол, 130900 нафари иш билан банд фуқаролар қайд этилган.
Аҳолининг 5800 нафарини ишсиз фуқаролар ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жам¬ғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишсиз фуқароларни жалб этиш мақсадида 106 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар билан уч томонлама шартномалар тузилди. Жорий йил октябрь ойидан 2002 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Режамизга мувофиқ, ноябрь ойида 997 нафар, декабрь ойида эса 572 нафар банд бўлмаган фуқаро ҳақ тўланадиган шундай ишчилар рўйхатига киритилади. Бунинг учун уч ой давомида бу фуқароларга 2 миллиард 295 миллион сўмдан зиёдроқ иш ҳақи ажратиш белгиланган.
Иш хақи бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан тўлиқ қопланади.
Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари буюртмаларига кўра, жамоат ишларида иштирок этган фуқароларга иш ҳақи бўйича тўловларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларимиз қуйидаги ишларни бажаришлари мумкин:
- аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш;
- уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш;
- кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш;
- мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
- ногиронлар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш;
- саноат тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар;
- объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.
Президентимизнинг жорий йилдаги "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги низоми талаблари ижросини таъминлаш аҳоли бандлиги, турмуш сифатини оширишда қўл келмоқда.

Ваҳоб МУСТАФОЕВ,
туман бандликка кўмаклашиш
маркази директори вазифасини
вақтинча бажарувчи.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.