Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » КЎРПАСИГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТМАГАНЛАР

 
 
 

КЎРПАСИГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТМАГАНЛАР

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:38, курилди: 23

0
КЎРПАСИГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТМАГАНЛАР

- Ойи, Гулнора опанинг тўйи зўр бўлди-я? Одамларни кўплигини айтмайсиз? Ҳаммасидан ҳам куёв-келиннинг устидан пул сочгани зўр бўлди. Улар жуда бой экан чамамда, - деди кеча онаси билан қариндошиникига тўйга борган Анваржон.
"Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ", деб шуни айтса керакда. Ҳозирда ана шундай "замонавий" тўйлар ҳақидаги маш-машалар, шов-шувлар тез-тез қулоғимизга чалиниб туради. "Куёв келинга фалон сўмлик никоҳ узуги тақибди", "Раҳматвой қудаларининг сарпосига 10 миллон сарфлабди", "Қизларга 15 миллон қалин пули олаётган эмиш", деган баландпарвоз миш-мишлар. "Соли қоровул қизини узатиб, кредитга 10 миллон сўмлик мебель олиб берибди", "Икки ой олдин данғиллама тўй қилиб, ўғил уйлантирган Тошпўлат устанинг қон босими кўтарилиб касалхона тушибди. Тўйга укасидан 12 миллон сўм қарз олган экан. Қарзини сўраб чиққан келини билан айтишиб, мазаси қочибди", деган маш-машаларни эшитиб ҳайрон қоласан киши.
Тўғри, катталарга насиҳат қилишга ёшлик қиларман балки. Аммо "Бир каттанинг, бир кичикнинг гапини ол", деган нақл бежизга айтилмаган. Юқорида Анваржоннинг "ҳаваси"ни бекорга келтирмадим. Тўйга борган бола шундай таассуротлар билан улғайса кимга фойда? Қарздор киши гўё ботқоққа ботиб кетаётгандек бўлиши, тўқликка шўхлик қилиш, неъматларнинг исрофгарчилиги эса зориқишга олиб келиши ҳақида бувимнинг айтганлари ёдимга тушади. Қарз олиб, тўй қилганларга "Кўрпангизга қараб оёқ узатинг", дегим келади. Мол-давлатини кўз-кўз қилиб тўй қилаётганларга эса "Атрофингиздагиларни кам ситманг, аксинча бойиб кетган бўлсангиз, кам таъминланганларга, бева-бечораларга ёрдам қилинг" демоқчиман.
Аббос ШОДМОНҚУЛОВ.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.