Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ДОИМИЙ ИШ ўринларига эга бўлишди

 
 
 

ДОИМИЙ ИШ ўринларига эга бўлишди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:34, курилди: 19

0
ДОИМИЙ ИШ
ўринларига эга бўлишди

Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигида ўтказилди. Унда туманда фаолият юритаётган 48 та корхона, ташкилот ва муассасалар 213 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада 167 нафар ишсиз фуқаро қатнашди. Уларнинг 56 нафарига бандликка кўмаклашиш маркази томонидан доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ярмаркада 111 нафар фуқарога мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилиги доирасида ўз бизнесларини бошлашга кўмаклашиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Муниса ОБЛАБЕРДИЕВА.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.