Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

 
 
 

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:19, курилди: 91

0
- Бағрикенглик халқимизга хос фазилат эканлигига яна бир карра амин бўлдим, - дейди Оғурда қишлоғилик Фахриддин Мийлиев. - Адашиб ёт оқимлар таъсирига тушиб қолганим туфайли махсус рўйхатда турган пайтларим минг бор пушаймон қилганман. Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Оилам, фарзандларимга қуни-қўшнилар қилмишим туфайли бегона кўз билан қарашади, деб ўйлагандим.
Ҳамма қатори тўй-маъракаларда қатнашаяпмиз. Эл-юрт олдида айбдор бўлсам-да юзимга солишмади. Аксинча, тўғри йўлдан юришим учун маҳалла-куй насиҳатини аямади. Бугун юртимиз равнақи йўлида тўғри йўлни танлаганимни инобатга олишиб, махсус рўйхатдан ўчиришди. Бунинг учун бағрикенг халқимизга, юртбошимизга минг бора раҳмат айтаман.
- Тўрт нафар фарзандим бор. Шуларнинг келажагини ҳам ўйламай "чаламулла"ларнинг ғояларига ишонганимдан ҳозиргача кўпчиликнинг юзига тик қарай олмайман. Фарзандларим ҳар йили таътил пайти соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишига, ўқишига барча шароитларни яратган давлат тизимига қарши бўлиш нонкўрлик эканини тушундим. Ўзимга ишлаш, рўзғор тебратиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қилмишларимни кечиргани учун халқимиздан миннатдорман, - деди А.Темур маҳалласида яшовчи Мусо Элмуродов.
- Мен ватан, халқ олдида жазони ўтаб келсамда, доимо айбимни ич-ичимдан ҳис қилиб турибман. Пушаймонлигим инобатга олиниб, инсонпарварлик тамойилларига асосан кечиришди. Қўим кўксимда доим бундай мурувват учун таъзим қиламан. Ҳаётимни тубдан ўзгартириб юртимизга муносиб фарзанд бўлиш учун барча имкониятларни ишга соламан, -дейди Турон маҳалласилик Ўлмас Тожибоев.
"Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби" мавзуида туман ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилган тадбирда адашиб ёт оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқароларнинг юқоридаги гаплари бежизга келтирилмади. Жамоатчилик ИИБ, прокуратура вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда тўғри йўлдан адашган пастдарғомлик 74 нафар фуқаро ва уларнинг оила аъзолари билан юзма-юз мулоқот бўлди. Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда жамиятнинг барча жабҳасида бўлганидек дин ишлари бўйича ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг виждон ва дин эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ва динлараро дўстлик-ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўзвий давоми сифатида муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни чин инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, буюк боболаримиз меросини ўрганиш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди. Тадбир сўнггида ёт ғояларга берилиб, адашаган, эндиликда тўғри йўлни танлаган 15 нафар пастдарғомлик фуқаролар махсус рўйхатдан чиқарилгани ҳақидаги маълумот эшиттирилди. Бу хабарни барча қатнашчилар ўзгача қувонч билан қабул қилишди.
Бахтиёр ШУКУРОВ.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.