Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ТЎЙГА ҲАМ ТОМОШАГА ҲАМ маблағ орттирган куёв

 
 
 

ТЎЙГА ҲАМ ТОМОШАГА ҲАМ маблағ орттирган куёв

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:12, курилди: 148

0
- Никоҳдан ўтмоқчимиз. Тўй куни яқин.
Ариза берган йигит-қизнинг чеҳрасидаги тиниқлик, дилидаги ботиниб айтмаган орзулари ҳавасга арзийди. Йигитнинг ўктамгина гапи суҳбатга қўр бўлди.
- Тўйдан сўнг иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолмайсизларми? Ҳали мустақил пул топиш даражасига етмаган кўринасиз…
- Аввал рўзғор тебратишни ўйлаганман, опа. Деҳқончилик қиламан…
- Деҳқончиликдан нима орттирдим деб нолийдиганлар кўп…
- Еримиз тилла. Уни ер билан тиллашган билади. Хаёлингиздан ўтганидек ёш келинни ташлаб хорижга ишлаш учун кетмайман. Тўйдан сўнг хорижга саёҳатга борамиз иккимиз. Фикрингизни уқдим. Бир йил деҳқончилик қилиб 100 миллион сўм топаман. Шу йил ҳам 1 гектарга нухат экдим. 3 тонна атрофида ҳосил олдим. Ҳосилни йиғиштириб фасол уруғини қададик. Бундан ҳам 2,5 тонна ҳосил кутаяпмиз. 5,5 тонна маҳсулотни харажатларидан ташари 15 минг сўмдан ҳисоблаверинг. Тўйга ҳам, томошага ҳам маблағ етади…
Ҳа, юртимизда аҳоли фаровонлигининг юксалтириш мақсадида қарорлар, фармойишлар, қонунлар қабул қилинмоқда. Буларнинг туб моҳиятида халқимизнинг ҳеч кимга қарам бўлмай яшаши, жамиятда мустаҳкам ўрни ва мавқеига эришишдек, орзу-ниятлар мужассам.
Мен суҳбатлашган бўлғуси куёв ҳам мустақил юртнинг ўз ўринига эришаётган фуқаролардан бири сифатида шаклланганини дарров илғаш мумкин.

Розия РАҲМОНОВА,
1-ФҲДЁ инспектори.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.