Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » ЭЗГУ ҒОЯЛАР

 
 
 

ЭЗГУ ҒОЯЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:05, курилди: 21

0
ЭЗГУ ҒОЯЛАР
тарғиботи тадбирлари
Тинчлик-бебаҳо неъмат. Шу боис ҳам миллий ғоямизнинг асосини юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги каби асосий тушунчалар ташкил этади. Зеро, юрт тинч бўлса, жамият гуллаб-яшнайди, халқимиз фаровон бўлади. Бундай Ватанда комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби эзгу мақсадлар амалга ошади. Президентимизнинг " Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорида ҳам бу олий тушунчалар орқали давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, қўшнилар билан рақобат эмас, балки ҳамкорлик қилиш, шу орқали муаммоларни биргаликда ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этиб ўтилган. Зеро, айни дамда жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, эришилаётган ютуқлар ана шу муқаддас ва эзгу ғоялар самарасидир.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партия ҳақиқий халқ таянчидир. Мустақилликнинг қадр-қимматини англаш, улкан ютуқларимизни тарғиб қилиш айни пайтда нафақат жамоатчилик, балки ҳар бир ватанпарварнинг бурчи ҳисобланади. "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирларнинг ташкил этилиши, эрк қадри, мазмун-моҳиятини англатувчи дастурлар амалда ифодасини топмоқда.
Ҳусниддин ШАРИПОВ,
ЎзХДП туман Кенгаши раиси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.