Бош Сахифа » Жамият ва ҳаёт » "АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА"

 
 
 

"АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:04, курилди: 30

0
"АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА"
кўрик-танлови ўтказилди
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг энг устувор масалаларидан бирига айланди.
"Адолат" социал-демократик партияси ҳам хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўринларини топиши, уларнинг маънавий етуклигини таъминлаш мақсадида қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Ўтказилиб келинаётган тадбирлар мавзуси ҳам оилада аёлнинг ўрни, унинг фарзанд тарбиясидаги масъуллиги масалаларини қамраб олмоқда. Яқинда мазкур партия ташаббуси билан "Адолатли қайнона" кўрик-танлови ўтказилиб, унда диний-маърифат ва маънавий- ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари, ташкилот ва корхоналар хотин-қизлар қўмиталари раислари, туманимизнинг фаол аёллари иштирок этишди.
- Замонавий аёл ҳам жамият, ҳам оиласи ободлиги учун сидқидилдан жон куйдира оладиган фидойи, маънавиятли инсон бўлади, - деди "Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгаши раиси Хонбуви Ҳайитова. - Зеро, бугунги ёш она- эртага ибратли қайнона бўлиши лозим. Танловни ташкил этишдан мақсад ҳам, адолат тарозисини келин учун бирдек қўя олган қайнона оила тинчлиги устуни бўла олишини намуна тариқасида кўрсатишдир.
Танловда "Юқори Боғонали" МФЙ маслаҳатчиси Ш.Аҳмедова "Адолатли қайнона" номинациясига маъқул номзод бўлди. Фахрли ўринлар танлов қатнашчиларидан Раъно Мамадалиева (Буюк Турон), Дилбар Бобоназарова (Галатут), Замира Эшқулова (Катта Найман), Норбуви Тангирова (Наврўз), Хосият Юсупова (Янгиобод), Баҳора Қодирова (Оқ олтин МФЙ )ларга насиб этди.
- Тадбиримиз чиндан ҳам меҳрибон, адолатли қайноналарни танлаб берди, - дейди тадбир ташкилотчиларидан бири, "Ёш адолатчи" қаноти раиси Тоҳир Ўсаров. - Назаримизда, ёш келинлар учун танлов ғолибларидан ташкил топган "Қайноналар мактаби" ни яратиш лозим.
Гулмира БОБОЕВА,
"Адолат" СДП туман Кенгаши "Аёллар қаноти" раиси.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.